🔹 Бир аёл турмушга чиққанига
бир неча йиллар ўтиб кетса ҳам ҳеч фарзандлик бўлмас эмиш. Кунлардан бир кун Аллоҳнинг фазли ила орзуси ушалиб бўйида бўлиб қолибди. Ҳомиланинг тўртинчи ойида дўхтир кўригидан ўтиш учун табиб ҳузурига борибди. Аммо ўзи ва эри табибнинг гапини эшитиб донг қотиб қолишибди! ʺҚорнингизда кўтариб юрган ҳомила инсондан кўра саккизоёққа ўхшаган майиб- мажруҳ бир хунук махлуқ экан. Иложи борича уни эртароқ тушириб юборишимиз керак. Чунки у туғилаётган пайтда сизнинг ҳаётингизни хавф-хатарга солиши мумкинʺ дебди табиб. Бошқа табибларга ҳам бориб кўришган экан. Натижа ўша ўша. Ҳамма юқоридаги табибнинг гапини бирдай такрорлабди. Ўртада жанжал чиқибди. Она қорнидаги боласини туширишга сира кўнмабди. Эр эса: ʺНима қиласан туғилибоқ ўладиган саккизоёқ уродни туғиб?! Унга қўшилиб ўзинг хам ўлиб кетасанку ахир!ʺ - деб у ҳам тушириш зарурлигига қаттиқ оёқ тираб туриб олибди. Аёл эса ўз айтганида қолиб, ʺмайли, бу Аллоҳнинг рози бўлиб менинг тақдиримга ёзилганига чин дилдан розиман! Майиб бўлса ҳам уни кўриб бир бағримга босгим келяпти. Мен ўз боламни ўлдирмайман дебди. Эр жаҳли чиқиб, хотинини ота-онасиникига ҳайдаб юборибди. Ҳомила ойлари бир-бирини тезда қувиб ўтиб, аёлнинг кўз ёрийдиган вақти ҳам етиб келибди..
Шунда кутилмаган ҳодиса рўй берибди! Отага қўққисидан қуда томондан телефон келиб қолибди:
ʺБолаларингизни кўргани тез
етиб келинг!ʺ деб. Қулоқларига ишонмаган ота, эс-ҳушини йўқотай деб ялангоёқ ҳолида туғруқхона томон елдай учиб кетибди. Ҳа, ажабланманг! Ўша саккизоёққа ўхшаган махлуқ бор йўғи тўртта мурғак фарзанд экан. Икки ўғил ва икки қиз!! Фақат бечоралар бачадон ичида бир бирига ўралашиб қолганидан қўл оёқлари ягона бир баҳайбат жисмдай кўринган экан. Буни эса ожиз УЗИ апаратлар тўғри кўрсата олмаган. Сўзимиз якунида шуни такидлаб ўтишимиз керакки, у она бу илоҳий туҳфага лойиқ эди.
-Нега? - дейсизми. Чунки у табиблар сўзини эшитиб қаттиқ ларзага тушганда ўзини йўқотиб қўймай, балки энг биринчи айтган сўзи:
ʺАллоҳнинг қазои қадарига
розиман!ʺ деган гапи эди.
Кимда ким Аллоҳнинг қазои
қадарига чин дилдан рози бўлса, Аллоҳ ҳам уни мана шундай чиройли тақдир билан рози қилиб қўяди..
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g