— ҳалиям нима қилиб ўтирибсанннн бувисининг бақириғидан чўчиб кетди
— дарсимни қиляпман, буви
— қанақа дарс, соат ўн иккидан ўтди. Чироқни ёқиб қўйгансан қанча пул кетяпти шуларни ўйлайсанми? Сан тенгилар узатилиб кетди. Ўчир чироқни Башорат уйнинг чироғини ўчириб чиқиб кетди. Ортидан дарров Нафосат яна чироқни ёқиб олди
— ўчиррр, яна нимага ёқдинг хонанинг очиқ деразасидан қаради
— ўчирмайман! Қачон дарсимни бўламан шунда ўчираман.
— ҳали шошмай тур эрталаб бўлсин мана шу гапларингни адангга айтмасамми Башорат ўзининг аччиғига ўзи чидай олмасдан хонадан чиқиб кетди...
Тонгги тўртгача дарс қилган Нафосат озгина ухлаб олай деб жойига чўзилди, бувиси туни билан уч-тўрт марта яна келиб кетди... охирги бор хонага кирганда Нафосатнинг қўрқиб кетганидан жони ҳалқумига келди. Аудио китоб эшитиб ўтирганидан эшик очилганини сезмаган қўлида китоб, аудиода айтаётган жойларини китобдан ўқиб такрорлаб ўтирарди, яхши ёдда қолиши учун ҳар икки томондан ўқиб, эшитаётганди. Бувисининг сояси тушганини кўриб ранглари оқариб кетди. Қулоғидан қулоқчиларини олиб бувисига қўрқув билан қараб турарди
— ўзинг телефон ўйнаб ўтирибсан, яна чироқни ёқиб олгансан, пул кетяпти-ку, ёки текинга ишлаб турибдими бу чироқлар. Боя эшик очилди-ю ким келди?
— ҳеч ким келмади, Шаҳзода ташқарига чиққанди.
— алдама -деди бақирганча кўрдим-ку Шаҳзодамасди Башорат стол тагига эгилиб қаради, ортида турган шкафни ҳам бир очиб кўрди. Нафосатга ўқрайиб қараганча стол устига турган дорини қўлига олди. Зренияси пастлиги сабаб шифокор кўзга томизадиган дорилардан ташқари витаминлар ҳам ёзиб берганди. "Витарич" номли дорини олиб
— буни нимага ичаяпсан -деди
— кўзимга дўктр ёзган-у буни адам айтди-ку олдинги куни
— буни телевизорда ҳомиладорлар ичишига реклама қиляпти-ку, Худо билади қанақа дори бу. Бизни гап-сўзга қўйма. Ўқийман деб... кўзингга қараб юр. Башорат хонага яна бир бор қараб чиққач, хонадан чиқиб кетди...
Нафосатнинг ичида олов ёнди... қалбдагиларини бақириб сўзлагиси келди, одам топилмади. Китобларидан таскин топади, лекин китоблар Нафосатга қараб бирор сўз деёлмайди, бағрига боса олмайди, бувинг гапираверади аҳамият берма деёлмайди... кўнглидаги алам-ҳасратларини тўкиб сочадиган ишончли инсон топиш мушкул иш экан. Ойисига айтай деса ойисининг дарди ўзига етарли бувисининг кунда кўрсатаётган ҳунарлари ойисига етарди. Адаси мана шу можаролар туфайли асабий бўлиб қолган... сингиллари ҳали ёш...
Нафосат кўрпа остига кириб қаттиқ йиғлади. Ҳамма бувисига ишониб сирини айтиб, дилини ёрса Нафосат бувисидан сир яширади. Қучоғига келиб буви бугун бу бола гапирди унга йўқ дейми? Ёки ҳа дейми деб айтолмайди. Айтиб кўрсин ҳам шу заҳоти аммалари орасида гап бўлади, бувиси уйига келган ҳаммага шу ҳақида гапиради, бувисига ишониб бир бора тили куйгани етарли бўлган Нафосатга... ҳозир ҳам барча аламларини ичига ютяпти. Ҳаётида ишончли бир инсони йўқки гапларини ишониб айтадиган... бувиси бу аҳволда. Ҳеч ким билмаса ҳам Нафосатнинг қандай қиз эканлигини бувиси билиши керак эди. Уйига келган аммаларининг қизларига меҳрибончилик қилиб "пахта" қўйгунича уйидагиларга яхши гапирса не қилар экан. Мазаси бўлмай, тўшакда ётиб қолса аммасининг қизлари эмас уйидаги ёмон набира қизлар билан, ёмон келини, Гулниҳол, қарайди-ку...
Соат тўртдан еттигача ётди кўзига уйқу келмади, бувисининг гапларини эслаган сари қалби оғриқдан азоб чекарди.... шу вақтгача бирорта одам шикоят қилиб келмаган набирангиз кўчада бир бола турибди деб мактабдан ҳам бирорта ёмон гап олиб келмаган уйига. Устозлари Нафосат жудаям яхши қиз, тарбияли деб мақташарди. Ҳозир эса бувисининг бу ишлари ақлга сиғмайдиган гап эди. Соат еттида туриб нонушта тайёрлади, адаси ишга кетди. Саккиз яримда Нафосат ҳам ўқишига йўл олди. Тўққизда инглиз тилиси бўлса, ундан кейин она тилиси бўлади. Кунни кеч қилиб уйига қайтадиган куни бугун. Дарсхонага кириб хонада кимлар борлигига ҳам аҳамият бермай жойига ўтирди. Кўзи жуда шишиб кетган, деярли уч соат йиғлаганидан кўзлари қип-қизил бўлиб кетганди...