- Самина нимани суриштирди?
- Нозимани жиянини. У Гулниҳолни изидан бир~икки марта келибди.
Ҳабиб юзига чиқармай, қаттиқ ғазабланди.
- Шунга нима экан?
- Гулниҳол у ердагиларга ажрашганман деб айтган. Самина шунга уни ажрашган, ёш номзод деб Нозимани жиянига бермоқчи.
Ҳабиб қош учириб қўйди. Ҳали кўрсатиб қўяди Саминага бировга эр топишни.
- Ўйланиб қолдинг?
- Ўзим шунчаки...
Шу пайт холасига келган қўнғироқ жонига аро кирди.
- Мен энди борай. Сен уй масаласини шу кеча ~кундуз ҳал қил.
- Ҳўп.
Холаси чиқиб кетгач, Ҳабиб Саминага қўнғироқ қилди.
- Алё, ассалому алайкум, акажон,- синглисини овозини эшитиб жилмайди. У анча ўзига келиб қолди.
- Ваалайкум ассалом. Нима қиляпсан?
- Дўконимдаман. Ишлаяпман.
- Олдинга бир ўтсамми дегандим.
- Келинг, балки бирга овқатланармиз.
- Майли унда боряпман.
Самина акаси етиб келгунча ишларини сарамжонлаб, ўзига қараб олди. Ҳабиб келганини деразадан машинаси тўхтагандан билиб, ташқарига чиқди. Ҳабиб киришда Гулниҳолни гапга солиб ўтирган экан. Акаси бирон ғалати гап айтганми Гулниҳол ажабланиб қотиб турибди.
- Келдингизми?- Самина уларга яқинлашганда Гулниҳол бир сесканиб Саминага қаради.
- Келдим. Қани юр кетдик,- Ҳабиб Гулниҳолга бир жилмайиб қараб, Саминани елкасидан тутди.
- Тинчликми?- машинага миниб сўради Самина,- Гулниҳолга қарашингиз бошқача,- у ажрашган... Агар шундай бўлмаганда ҳам... сизга тўғри келмасди.
- Нега?- шунчаки сўраган одам бўлди Ҳабиб.
- Ўзи яхши қиз... Лекин ойим сизни ****~ютади,- кулди Самина,- шунча эрка бўлганим билан мени тақдиримни ўзлари ҳал қилиб ташладилар бир оғиз сўрамай.
- Ҳаётинг... яхшими ўзи?- оғриқ билан сўради Ҳабиб.
- Билмадим... Қумсоатга ўхшатаман. Қумлари тугаши аниқ. Фақат тугагандан кейин яна тўнкариб қўйиладими йўқми билмадим.
- Бу нима деганинг?
- Ҳаммамиз билиб турибмиз~ку, Абубакр менга ўзини тиклаб олиш учун уйланди. Уни Англиядаги дўконларини ҳаммасини амакиси олиб қўйган. Яъни унга тегишли бўлган қайтариб олди. Ҳаммасини сотиб Ўзбекистонга келишган. Абубакрни ўзига тегишли катта бизнеси йўқ. Ишини биздан фойдаланиб кенгайтириб олмоқчи. Бувамни озмунча таниш-билиши борми?
- Бу гапларни қандай бунчалар бепарво айтяпсан,- Ҳабиб ака~сингил доим овқатланадиган ресторан олдида тўхтаб, синглисига жиддий тикилди.
- Абубакр мени номимни оқлаб берди... Бу камми,- Самина ҳеч нарса бўлмагандек тиржайди.
- Самина...
- Ака қорним оч қолди.
- Майли туш қолган гапни ичкарида гаплашамиз.
Самина буюртма қилинган овқатни иштаҳасиз титиб ўтирган акасига ҳайрон қаради.
- Нега емаяпсиз? Мени гапларимни ўйламанг. Мен Гулниҳолни маслаҳатига амал қилишга қарор қилганман.
- Қандай маслахат экан,- Ҳабиб Гулниҳол исмини эшитиб ялт этиб синглисига қаради.
- Ҳаммасини тақдир измига ташламоқчиман. Ўйлаганим билан, қийналганим билан ҳеч нарсани ўзгартира олмас эканман.
- Улғайиб қолдинг синглим.
"Улғайтиришди",- ўйлади Самина ичида.
- Ҳа. Қаранг ёш бўлсам ҳам ўз бизнесимни бошладим. Яқинда сиздан ҳам ўтиб кетаман.
- Ойим билан холамни соясида юрибсан,- кулди Ҳабиб.
- Шунақа деса ҳам бўлади. Лекин ўзим мустақил қарорлар ҳам қабул қиляпман.
- Йўғей. Нима экан?!
- Холам Гулниҳолни ишдан бўшатаман деди. Мен қўймадим. Бу мени иш жойим, мен раҳбарман дедим.
- Ооо, зўрсан~ку,- Ҳабиб холасини нега қизни бўшатмоқчи эканини тушинди. Ортиқча гап сўрамади. Гап Гулниҳолга бориб тақалганига мамнун бўлди,- шунга уни эрга ҳам бермоқчимисан?
- Сиз қаердан эшитлингиз?
- Эшитдим. Лекин сен Гулниҳолни бермоқчи бўлган йигитни муаммоси кўп.
- Қандай?
- Икки марта уйланган. Иккинчи хотини ажрим бўлса ҳам яшайман деб туриб олган. Ҳомиладор. Биринчи хотини билан ҳам, иккинчи хотини билан ҳам бир йил муроса қила олмаган одам у. Гулниҳолни ҳам ҳароб қиласан.
- Сизга буни нима қизиқчилиги бор. Гулниҳолни нега суриштириб юрибсиз?- Самина вилкасини жойига қўйиб акасини оғзига термулди.
- Мен сенга яқин ҳаммани суриштириб юрибман. Ҳатто Абубакрни ҳам.
- Нега?
- Ҳавфсизлигинг учун.
Самина синиқ жилмайди.
- Шунинг учун, совчилик ишини ёп. Ҳозирча Гулниҳол ёнингда юрсин. У яхши қиз.
- Майли...- Самина елка қисиб қўйди.