- Нега бунча бефарқсан ҳамма нарсага?- Абубакр қизни хизматкорга ҳамма нарсани жойлаштиришни буюриб, ўзи тоза ҳаво олиш учун ташқарига чиққанида изидан борди.
- Биринчи марта кўришим эмас~ку.
- Дўкончи?
- Ойим айтдим~ку холамни ёрдамчиларини ўзи эплар экан.
- Демак сенга қизиқ эмас...
- Абубакр,- қиз эрига исмини айтиб мурожаат қиларди,- мен ҳамма нарсадан совиб бўлганман...
- Ҳиммм. Буни сезганман... Менга сакраб, назар ~писанд қилмаган қиздан асар ҳам қолмаган.
Саминани ичи қаттиқ оғриди. Ҳалиям юраги жойида экан ажаб... Жавоб бермади. Зеро жавобини иккиси ҳам яхши билишарди.
🌹🌹🌹
Гулниҳол мижозга хизмат кўрсатиб турган пайти, иш бошқарувчи Зилола келди.
- Гулниҳол.
- Лаббай.
- Мижозга Алина қарайди. Сен мен билан юр.
- Ҳўп.
Зилола опа сал четга ўтиб қизга жилмайиб қаради.
- Сени Маҳзуна опани жиянини дўконига юборамиз. Нозима опа ёрдам сўраяпти. Оёқ~қўлинг чаққон. Бу ердан иш кам, уддалаб кетасан. Яхши ишласанг, ишончига ҳам кирасан.
Гулниҳол энди кўникканда, яна янги жойга ўтишини эшитиб кайфияти тушди. Аммо бошлиғи Ҳабибни синглиси эканини эшитиб, негадир қизиқсинди.
- Ишингиз оғир эмас,- Нозима опа Гулниҳолга ишлари ҳақида батафсил тушунча берди,- мижозлар билан яхши муносабатда бўлсангиз бўлди.
- Ҳўп бўлади.
- Энди иккинчи масала,- Нозима опа томоқ қириб қизни қўлтиқлаб олганча чеккага тортди.
- Мен бекорга сизни олдимга олмадим... Хуллас, мени бир жияним бор... Сизга ўхшаб бахти тинмаган (қиз ажрашганман деб айтганди оилавий аҳволи билан қизиққанларга)... Шу бир учрашиб кўрсангиз... Нима дейсиз? Маъқул келсангиз бу ёғи тўй.
Гулниҳол кутилмаган таклифдан қизиб кетди. Кўзини олиб қочди.
- Мен...
- Сиз ҳали жиянимни кўрмай, бирон нарса дейишингиз шарт эмас. Эрта келади. Илтимос, фақат йўқ деманг. Ёқмаса, хафа бўлмайман. Аммо ўзи яхши йигит. Ота-онаси билан туради, улар ҳам жуда яхши одамлар. Иши таъйин. Ичмайди, чекмайди. Фақат шу аёли нобоп чиқди.
Гулниҳол бош эгиб эшитиб турар экан, ичига ҳадик кирди. Янги кўчиб келган жойидагилар~ку, билмас, аммо суриштириб боришса, ҳақиқатни билиб қолишади.
- Мен... Мен укамни ташлаб турмушга чиқолмайман...
- Укангизни ҳам олиб кетсангиз бўлади.
- Йўқ... Барибир...
- Ҳозир жавоб берманг. Сиз ўйланг ҳўп,- Нозима опа Гулниҳолни елкасига аста қоқиб нари кетди. Қизни эса кўзлари ёшланди. Энди нима бўлади? Ҳаммаси жойига тушди деганда нега ҳаммаси чаппасига кетаверади... "Ўша бойвачча мазза қилиб ҳеч нарсани ўйламай юргандир,- қўллари мушт бўлди қизни,- Худодан топ ким бўлсанг ҳам... Агар бахтли яшасанг рози эмасман..."
Бу вақтда эса чаллари ўтиб фотиҳа масаласи кўтарилган эди. Солиҳани отаси гарчи қизини фотиҳаси бузилишини истамасада, унинг фикрига қарши чиқмади. Унга оғир ботгани, йигитни бунга қарши чиқмагани бўлди. Қизи~ку тақволи қиз, доим иккиланишларини Аллоҳга ҳавола қилишни ўзи ўргатган. Йигитчи, бир айби бўлмаса, нега сўзсиз бу гапга кўнди.
Аҳрор Зоирович эса қаттиқ ғазабланди.
- Сени бир дардинг бор, тўғрими,- деди бош эгиб турган Ҳабибни нуқиб,- бекорга бу қадар орқага сурмаяпсан ҳамма нарсани. Айт! Нега шундай яхши қиз билан ҳарактерингиз тўғри келмайди.
Ҳабиб ҳеч нарса демади. Онаси ва телефонда тергов қилган холасига ҳеч бир изоҳ бермагани каби, бобосига ҳам гапирмади. Бир ҳафта ичида янги уйга кўчиб ўтиб кетди.
Ҳеч қайси гапи кор қилмай Ҳабибни тўйни бекор қилиши Машҳура опани жуда қучли жаҳлини чиқарди. Ва ўғли билан гаплашмай қўйди. Онасини юз буриб кетганини, янги уйида ёлғиз ўтказган илк кунидан яхши англади Ҳабиб. Уни ҳолини сўраб ҳеч ким қўнғироқ қилмади. Яқинларини ҳаёли бошқа нарсада эди. Энди таниш~билиш нима дейди?!
🌹🌹🌹
Самина яқинлари акасини тўйи можароси билан юрган пайти, дўкон иши билан танишиб чиқди.
- Зўрма~зўраки бу иш нега керак сенга?- кечки овқат маҳал савол берди Абубакр. Иккиси ҳар куни нонушта ва кечки овқатни бирга қилишар эди.