Авваллари ҳам кўп гаплашмас эдилар, энди эса умуман тўхтади. Ҳабиб олдинги муносабатларида қиздаги илиқликни сезарди. Нимадир бўлгани аниқ. Бу ёқда буваси тўйни тезлаштиринглар, энг узоғи мартни боши деб туриб олган.
- Етиб келдик,- Гулниҳол "дом"лари олдидан ўтиб кетган Ҳабибга секин гап қотди.
- Ҳа... Шу яқинда битта яхши супермаркет бор.
- У ерда нима қиламиз?
- Тушсангиз биласиз.
Ҳабиб машинани тўхтатди.
- Юринг мен билан.
Гулниҳол ҳайрон бўлиб Ҳабибга эргашди. Йигит супермаркетга кириб, ширинликлар бўлимига ўтиб, пачкалаб қўйилган ширинликлардан олиб касса олдига олиб келди. Ҳисобни тўлаб, нима қилишини билмай турган қизни эргаштириб чиқди.
- Энди изимизга қайтамиз.
- Ўзим етиб оламан,- Гулниҳол машинага қайта минмоқчи эмасди.
- Энди бошлиғим эмассиз буйруқ берманг, демоқсимисиз?
- Йўғей...
- Унда ўтиринг. Битта бекат ўтиб кетдик.
Гулниҳол ноқулай аҳволидан қизиб кета бошлади. Яхши ҳам, машинани оёғида бир неча минутлик йўл.
- Шу ер,- деди қиз. Ҳабиб яна ўтиб кетадигандек, ўзи яшайдиган бинога етганларида. Ҳабиб машинани тўхтатди. Қиз лип этиб тушиб олди. Аммо машинани олд эшиги ҳам очилиб, йигит ҳам тушди.
- Мана буни ушлаб туринг,- деб қизга қўлидаги пакетларни тутқизди.
Гулниҳол ҳайрон бўлиб уларни олганидан кейин, Ҳабиб қайта машинага ўтирди, эшикни ёпмай қизга сўз қотди.
- Бу янги йил учун. Ўтиб кетган бўлса ҳам. Ишхонада ҳаммага улашгандик.
- Лекин...
- Яхши қолинг,- Ҳабиб эшикни ёпиб, машинани ўт олдирди. Гулниҳол машина изидан қаққайиб қараб қолди.
Самина тўйидан бир ҳафта ўтиб ўқишга чиқди. Кетишга тайёрланар экан, олдига Абубакр келди.
- Бугун биринчи марта боришинг тўйдан кейин, шунинг учун ҳаммани лол қолдирадиган бўлиб бор. Ўзингни қўлга олиб тушиндингми?
- Ҳа.
Самина бош иғради.
- Ўзим олиб бориб қўяман.
- Ҳўп.
- Ташқарида бўламан.
- Яхши.
Самина ўзини пардоз билан банд кўрсатарди. Аслида эса Абубакрни кўзларига қарай олмасди. Буни синиш дейиш мумкин эди. Ҳа, Саминани синдиришди. У ҳаммага ҳеч нарса бўлмаган каби кўринишга мажбур бу ҳаётини ичида ўзлигидан айрилиб борарди. Ҳаёлига тез~тез ўзини ўлдириш ҳақидаги ҳаёллар ўралашяпти. Яшашдан ҳеч бир мақсади қолмаганди. Энг ёмони ҳаммаси ичида кечяпти. Ташқарисидан кўрган одам, уни ўзини қўлга олди деб ўйларди. Аслида эса... У учун ҳеч нарсани қизиғи қолмагани учун ҳотиржам эди. Гўё тез орада нимадир бўлади~ю, умрига қўшилиб, ўша машъум хотиралар тугайди...
Кўзгудаги акси билан либослари идеал кўринишга эга бўлгач, қиз ташқарига чиқди.
- Жуда ажойиб. Нақ қироличасан,- Абубакр ташқарига йўналди. Самина уни пичинг қилдими, чин дилдан айтдими фарқлолмади. Умуман олганда унга барибир эди. Бу турмуш кўпга чўзилмайди. Абубакр Самина билан битта хонада тунамайди. Хоналари ёнма~ён. Нарсалари ҳам алоҳида. Фақат Абубакр Саминани хонасига исталган вақтда кириб чиқа олади. Самина эса тақиллатиб кириши кераклиги ҳақида огоҳлантириш олган.
Бошида юраги ёниб турган қиз, бир ҳафтада сўнди. Тўйни эртаси куниёқ Абубакр алоҳида хонага чиқди. Шу билан Самина анча енгил тортди. У эркак киши билан яқин муносабатларни тасаввур қила олмасди ҳозир.
- Етиб келдик,- Абубакрни гапидан ўзига келди.
- Ҳаа,- эшикни очиб ташқарига чиқди. Абубакр ҳам машинадан тушди негадир.
- Дарсинг тугаса олиб кетаман,- деди айланиб қизни ёнига ўтиб.
- Майли, ҳайдовчингиз келса ҳам бўларди.
- Йўқ ўзим келаман.
Самина жилмайиб қўйди. Рол. У рол ўйнаяпти. Аммо бу нимага керак. Буваси ёки онаси уни авайлаш учун бирон нарса таклиф қилишган бўлса керак. Дадаси бечора бунақа ўйинларни тушунмайди.
- Яхши боринг.
- Яхши қол.
Самина юзидаги табассум сўнмай сал нарида кутиб турган Оляга қўл силкиди. Рол ўйнаш керак бўлса, ўйнайди.
Бурхон оҳирги пайтлар тўйни тезлаштиришни ўйлай бошлади. Чунки Сулҳида ўзини "тарози"га солиб олди. Ўрганган кўнгли ўртанган пайти чақирса, ноз қилишни бошлади. Ораларида уриш чиқиб, аразлаб телефонни ҳам кўтармай қўйди. Бир~икки кун қўл силтаб қўйган Бурхон яна ўзи қизни йўлини тўсди.