— Нималар бўлди, бир бошидан гапирчи? — деди менга қараб кулиб.
— Айтарли ҳеч нима йўқ.
— Нима, нима? Айтарли ҳеч нима йўқ деганинг нимаси? Қаерга бордингиз ўзи?
— Умуман олганда бир нарса бор.
— Нима?
— Биласанми, Малак, дадам эрталаб янгиликларда кўрган ёш бизнесмен....
— Хўш...
— Саид экан... — бу гапни эшитиб Малакни кўзлари катта катта бўлиб кетди.
— Нималар деяпсан, ахир у махфий хизмат агентлигида ишларди-ку.
— Афсуски, у ёлғон маълумот. Бугун интернетни ёндирган хабар ҳам айнан Саид ҳақидагиси.
— Телефоним қаерда эди? — ёстиқнинг тагидан телефонини қидирди. — Ҳа мана топдим. Ҳозир интернетга кириб кўрамиз. Шошмай турчи.. — у интернетга кирди. Аммо юзида ҳеч қандай ифода касб этмади. Кейин менга қаради. — У ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ-ку.
— Нима, нима берчи. — қўлидан телефонни олиб барча сайтларга кириб чиқдим. Аммо у ҳақидаги бирорта хабар йўқ эди. — Бўлиши мумкин эмас. Ахир эрталаб дадам телевизорда аниқ Саидни мақтаган эди. Ундан кейин менга қўнғироқ қилган одам ҳам интернетдаги хабарлар ҳақида гапирган эди. — бу гапни ўзимга айтаяпман деб ўйлаган эдим.
— Орзу, яна қанақа қўнғироқ ҳақида гапиряпсан?
— Нима, ҳеч қандай қўнғироқ ҳақида гапирмадим.
— Эҳ, дадам, кўрган хабарни мен ҳам кўрсам бўлар экан, афсус...
— Малак, сенга бир гапни айтишим керак. — дедим унга жиддий оҳангда.
— Ҳўп гапир, эшитаман.
— Малак, агар сенга бирор кимдир махфий рақамдан қўнғироқ қилиб, учрашиш кераклигини айтса илтимос, борма. Менсиз ҳеч қаерга кетма ва мендан ҳеч нимани яширма майлими? — агар Саид ўзининг бизнесменлигини барчага билдирган бўлса демак тез орада асл башарасини ҳам ошкора этиши мумкин.
— Майли, ҳўп. Тинчликми ўзи? — менга синчков тикилди.
— Тинчлик. Сен ҳавотир олма. Тез орада нима гаплигини билиб оласан. — дедим уни қучоқлаб.
— Майли энди ухлай қолайлик.
— Ҳўп. — кечқурун Малакни қучоқлаб ётдим. Худди Саид келади-ю, Малакни ўғирлаб кетадигандек.
Мана шу ҳақиқатлар туфайли қўрқоқ бўлиб қолдим. Тўғрироғи, Саид оиламга зарар етказишидан ҳавотирдаман. Саид эса мени олдимда янада кўпроқ бўлишга ҳаракат қилаяпти. Мени қаерларгадир таклиф қиладими-ей. Аммо ўша жойлар кимсасиз, ҳеч ким билмайдиган тепаликлар бўларди. Ҳар сафар минг ҳавотир билан у ерларга борардим. Ҳамма нарсадан гумонсирайдиган бўлиб қолган эдим. Оиламдагилар эса мени тезда ўзгариб қолганимни сезишди.
— Орзу қизалоғим сенга нималар бўлаяпти, тинчликми? — дедилар ойим ҳаёл суриб ўтирганимда . — А, ҳа ойи, тинчлик. Мен яхшиман. Ҳавотир олманг.
— Унақага ўхшамаяпти, агар зериккан бўлсанг, Малак иккингизни қаергадир юборсакмикан-а?
— Қаерга?
— Иммм, масалан: Ўзбекистонгами, у ерга бормаганингизга ҳам анча бўлди. Балки у ерни соғингандирсизлар?
— Фақат Малак иккимизми?
— Ҳа.
— Сизларчи?
— Биз шу ерда қоламиз. Сизлар келганингиздан сўнг, дадангиз билан Чикагога иш юзасидан бориб келамиз. Маъқулми?
— Оилавий борсакчи ? — уларни ёлғиз ташлаб кетгим келмасди. Худо билади Саид биз йўқлигимизда нималар қилмайди.
— Оилавий бошқа сафар борамиз.
— Лекин, ойи...
— Орзу, ҳўп дея қолгин, қизим илтимос.
— Майли розиман. — ноилож кўндим.
Икки кундан сўнг Ўзбекистонга учиб кетамиз. Бу ҳақида Саидга ҳали айтганим йўқ. Шундоқ ҳам ўзи билиб олган бўлса керак. Аммо барибир ҳам айтишим лозим. Бугун унга қўнғироқ қилиб гаплашиб олишимиз кераклигини айтдим. Афсус, унинг ҳам режаларини барбод қилаяпман.
— Нима гап, Орзу? — унга қараб жим ўтирганим учун ўзи сўради.
— Саид, биласизми, биз Малак иккимиз икки кундан сўнг Ўзбекистонга учиб кетяпмиз. Ойим Ўзбекистонни соғингансизлар бориб айланиб келинглар дедилар. Шунга....
— Шунга икки кундан сўнг кетасизлар.
— Ҳа шундай...
— Менга кетишингдан бир дақиқа олдин айтсанг ҳам бўларди. Жуда эрта айтдингда. — кесатди.
— Вақтим бўлмади...
— Энди вақтинг бўлдими? — очиқчасига жаҳл қиларди.
— Ҳа.
— Уффф... Қачон қайтасизлар?
— Ҳали аниқ эмас.