Онамни соғиндим ...Соғиндим мен сизни ОНАЖОН,
Излаб сизни тополмай қолдим ,
Меҳрингизни соғиниб ОНАМ
Ҳеч ерлардан тополмай қолдим .
Мен ўзим ҳам онаман ОНАМ
Лекин ҳар дам қумсайман сизни ,
Қани эди ёнизга борсам ,
Мунисгина юзизни кўрсам .
Кел қизим -деб кутиб олсангиз,
Холинг қандай ? дея сўрсангиз
Юмшоққина майин қўлиздан ,
Юзларимга бир бор боссангиз.
Оҳ, ОНАЖОН -ОНАЖОНГИНАМ
Мен ҳам энди сиздайин ОНА ,
Лекин хамон хайолан доим ,
Сиз учун мен боламан ОНАМ .
Ёшликларим ўтган уйимга ,
Тез - тез боргим келади ОНАМ
Сиз ўтирган ўша хонада ,
Мен ўтиргим келади ОНАМ .
Лекин сизни тополмайман ҳеч ,
Ҳеч ерлардан тополмам ОНАМ ,
Қумсаб сизни яшайман ОНАМ
Ман ҳам сиздек Онаман ОНАМ
Қабрингизга бораман ОНАМ
Тупроғингиз кўзимга суртиб
Соғинчларим босаман ОНАМ
Ҳаққингизга дуолар қилиб..
Охиратиз сўраб АЛЛОҲдан
Мен қайтаман ОНАЖОН-ОНАМ!
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻https://t.me/+3DY3uc9J-j04YmNi