ҚИЗИЛТЕПАДА "ЯШИЛ МАКОН"ЛАР КЎПАЙМОҚДА
Бугун эрта тонгдан 1000 га яқин қизилтепалик нуронийлар, депутатлар, ёшлар, ташкилотлар раҳбар ва ходимларидан иборат кенг жамоатчилик М-37 халқаро автомагистрал йўлининг Қизилтепа туманига кириш қисмида жам бўлишди.
Бу ерда "Яшил макон" умумиллий дастури доирасида кўчатлар экиш тадбири ўтказилди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Бекзод Бобомуродов сўзга чиқиб, ушбу лойиҳанинг мамлакатимиз, шу жумладан, туманимиз экологик ҳолати барқарорлиги учун муҳим эканлиги, "Яшил макон"ларни яратишда ҳар бир тумандошимиз фаол бўлиши ва бунга масъулият билан ёндашиши лозимлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Жараёнда эзгу тилаклар билдирилиб, дуога қўл очилди ва яхши ниятлар ила кўчатлар экилишига старт берилди.
Умуман олганда, ушбу йўл ёқасида жорий мавсум учун 80 гектар майдонда "Яшил макон"лар ташкил этишга тайёрланган бўлиб, бугун ушбу майдонларнинг 20 гектарига Қизилтепага иқлимига мос 25 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Тадбирга 50 дан ортиқ техникалар жалб этилди.