BASTOMIY.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Боязид Бастомий" жомеъ масжидининг www.Bastomiy.uz сайти телеграмдаги расмий канали
🌐 https://t.me/joinchat/AAAAAE2I8z9flnmT55KRMQ
©Каналдан маълумот олинганда манбаани кўрсатинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


🌙 Рамазон🌙 ойининг 12- куни.

📌12-mart uchun - саҳарлик ва ифторлик вақти, шунингдек дуосини эслатиб ўтамиз. ☝️

💖  Қизилтепа вақти билан:
💖05:26 да Саҳарлик
(оғиз ёпилади).

💖 18:49 да Ифторлик
(оғиз очилади).

Бизнинг канал:
💖@Bastomiy_uz


#намоз_вақтлари

🕌 «Боязид Бастомий» жомеъ МАСЖИДИДА ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ:

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ

📆 12-МАРТ

Чоршанба куни учун ТАҚВИМ
(📌Қизилтепа вақти билан).

🗣️Жамоат вақтлари,
7⃣- мартдан 1⃣4⃣- мартгача ушбу вақтларда ўқилади ️🗣️

                     Азон   Такбир
💖БОМДОД⏰05:40⏰06:20
💖ПЕШИН  ⏰12:50⏰13:10
💖АСР         ⏰16:58⏰17:10
💖ШОМ       ⏰18:48⏰18:50
💖 ХУФТОН⏰19:57⏰20:40


💖Қуёш чиқиш вақти: 06:57☀️


САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК вақтлари:

💖Cаҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 05:26

💖Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 18:49

Диққат‼️(Саҳарлик ва ифторлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган
Каналга аъзо бўлиш:🔗
💖@Bastomiy_uz


#хайрли_тун

Тунингиз хайрли бўлсин!

Тун таҳажжуд, қиёми лайл мадрасаси. Унда намоз, дуо, Қуръон ва тартийл бор. Унда руҳларга озуқа, қалбларга шайлик бордир. У шундай мадрасаки, ундан рисолатнинг залворли юки ва нубувват меросини кўтараётган мусулмон киши қувват ва садоқат билан ўша мадрасани тамомлаб чиқади.

Аллоҳим, бизларни таҳажжуд намозига қоимлардан қилгин!
🤲🤲

https://t.me/Bastomiy_uz




#Таровеҳ_таровати_2025

Боязид Бистомий жоме масжидида Таровеҳ намози таровати!

@Bastomiy_uz


🌙Хатми Қуръонга марҳабо📖

«Boyazid Bastomiy» жоме масжидида бугун ТАРОВЕҲ намозининг 1⃣2⃣- куни

📕Ўқилиш вақти:
1⃣1⃣ - Март соат 20:40

Суралар: Исро сураси 1-оятидан, Каҳф сураси 74-оятигача ўқилади.
(20 саҳифа)


📍 Манзил: https://maps.app.goo.gl/rZkW9d2FbXurnMhj6

Бизнинг канал:
💖@Bastomiy_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
(Бугунги ифторлик Қизилтепа вақти билан 18:48)

#Рамазон_2025

@Bastomiy_uz


🌙 Рамазон🌙 ойининг 11 - куни.

📆 11-mart

📌Бугунги - ифторлик вақти, шунингдек дуосини эслатиб ўтамиз. ☝️

💖  Қизилтепа вақти билан:

💖 18:48 да Ифторлик
(оғиз очилади).


Бизнинг канал:
💖@Bastomiy_uz


#mutolaa #ramazon
«СЎРАМОҚЧИ БЎЛСАНГ, АЛЛОҲДАН СЎРА»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

📿 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Набий алайҳиссаломнинг ортларида эдим. У зот: «Эй болакай! Мен сенга калималарни ўргатаман. Аллоҳни(нг буйруғу қайтариқларини) муҳофаза қилгин, шунда У Зот сени муҳофаза қилади. Аллоҳни муҳофаза қилсанг, У Зотни рўпарангда топасан. Сўрамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан сўра. Кўмак истамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан иста. Билки, агар бутун уммат (маҳлуқотлар) сенга бирор манфаат бериш учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқасини бера олмайди. Агар уларнинг ҳаммаси сенга бирор зарар етказиш учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқасини етказа олмайди. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган», дедилар.
Термизий ривоят қилган ва бу ҳадис ҳасан, саҳиҳдир, деган.

🌙 Термизийдан бошқаларининг ривоятида:
«Аллоҳни(нг буйруғу қайтариқларини) муҳофаза қилгин, шунда У Зотни рўпарангда топасан. Аллоҳни фароғатда танисанг, У сени қийинчиликда танийди. Билки, сени четлаб ўтган нарса сенга етмайди. Сенга етган нарса сени четлаб ўтмайди. Билки, сабр ортидан ютуқ, ғам-ғусса ортидан кушойиш келади. Ва албатта, қийинчилик билан енгиллик бордир», дейилган...


🖥 БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🌍 Бутун инсониятга фарз қилинган ибодат

    🌙 Рўза тутишнинг олти қоидаси

    📿 Саҳарлик қилинглар!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Рамазон саховат ойи
#ramazon

📜 Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг саховатлиси эдилар. У зотнинг Рамазон ойидаги энг сахийликлари Жаброил у кишига йўлиққан пайтда бўларди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон ойи тугагунича ҳар кеча учрашар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса у зотга Қуръон ўқиб берар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у кишига йўлиққанида яхшилик қилишда эсаётган шамолдан ҳам саховатлироқ бўлар эдилар», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Имом Нававий: "Ушбу ҳадисда кўп фойдалар бор.Шулардан бири, Рамазон ойида хайр-саховатни кўпайтириш яхши кўрилган амал эканидир", дедилар.

https://t.me/Bastomiy_uz


Она минг ёмон феъллик,ота минг ёмон отлиқ бўлсин,ҳамма улардан юз ўгириб кетсин,аммо фарзанднинг бундай қилишга ҳаққи йўқ!

Фарзанднинг манглайида отаси фалончи, онаси писмадончи деган ёзув бор! Уни Аллоҳ битган.

Яхшию ёмон, сендан узоғу яқин бўлган отангдан яшаб бораётган ҳар бир кунинг учун қарздорсан.

Сендан воз кечиб кетган бўлса-да, аммо унинг "Шу фарзандим қаерда бўлса ҳам омон юрсин" деб Аллоҳдан сўраб қўйган жойи бўлса, сен ундан қарздорсан. Балки унинг шу дуоси билан бор бўлиб юргандирсан.

Ўғлоним, қизим, ота-онанг хатою гуноҳини баҳоловчи Аллоҳдир, сен ўз қисматингни яхшилай десанг, дуруст нодуруст ота-онангни кафтингда тут. Сени ташлаб кетган бўлса-да, қидириб топ, ризолигини ол.

Ҳар гал сабринг косаси тўлиб кетганда унга инсоф сўра, дилинг йиғласин, аммо тишингни тишинга қўй, тилингни ишлатма. Сен бу ишинг билан аввало отангни эмас, Аллоҳни рози қиляпсан, жавоби болаларингдан қайтади.


Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/hazratnavoi_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ОПА-СИНГИЛЛАР ОИЛАНИНГ ОМОНАТЛАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


«Энг гўзал қиссалар» китобидан.

💖 Тўққизинчи қисса - “Аллоҳнинг мукофотини олишни истасанг”.

🎙🎙 Умид Абдуҳакимов

Бизнинг канал ▶️
💖@Bastomiy_uz


ҚИЗИЛТЕПАДА "ЯШИЛ МАКОН"ЛАР КЎПАЙМОҚДА

Бугун эрта тонгдан 1000 га яқин қизилтепалик нуронийлар, депутатлар, ёшлар, ташкилотлар раҳбар ва ходимларидан иборат кенг жамоатчилик М-37 халқаро автомагистрал йўлининг Қизилтепа туманига кириш қисмида жам бўлишди.

Бу ерда "Яшил макон" умумиллий дастури доирасида кўчатлар экиш тадбири ўтказилди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Бекзод Бобомуродов сўзга чиқиб, ушбу лойиҳанинг мамлакатимиз, шу жумладан, туманимиз экологик ҳолати барқарорлиги учун муҳим эканлиги, "Яшил макон"ларни яратишда ҳар бир тумандошимиз фаол бўлиши ва бунга масъулият билан ёндашиши лозимлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Жараёнда эзгу тилаклар билдирилиб, дуога қўл очилди ва яхши ниятлар ила кўчатлар экилишига старт берилди.

Умуман олганда, ушбу йўл ёқасида жорий мавсум учун 80 гектар майдонда "Яшил макон"лар ташкил этишга тайёрланган бўлиб, бугун ушбу майдонларнинг 20 гектарига Қизилтепага иқлимига мос 25 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Тадбирга 50 дан ортиқ техникалар жалб этилди.


#ТАФАККУР

✔️10 ХИЛ СЎЗ ФАРЗАНДИНГИЗНИ РУҲИЯТИНИ БАРБОД ҚИЛАДИ:

👉 1. “Эшак, ит, ҳайвон......”, деб сўкиш.

👉 2 “Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми...”, деб хорлаш.

👉 3. Бошқаларга солиштириш- фарзандни ўзида камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради.

👉 4. “Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл эй иблис, сендан ҳеч қандай фойда йўқ”, деб фарзандни барбод қилиш.

👉 5. “Бошингни ёраман, қонингни ичаман, сўяман”, деб жаҳолат билан таҳдид қилиш.

👉 6. Қаноатлантирмасдан ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик.

👉 7. “Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг, лаънати”, каби сўзлар билан қарғаш.

👉 8. Фарзанднинг сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш.

👉 9. “Муайян бир ишни бажарсанг сени яхши кўраман, буни қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман, мана буни есанг ёки ютсанг ёки дарс тайёрласанг сени яхши кўраман”, деб яхши кўришни шарт қилиб қўйиш.

👉 10. “Эркак киши йиғламайди.., жим бўл.., ҳали сен гапиришга кичиксан.., бу бола мени жинни қилди.., мени унга кучим етмаяпти.., Аллоҳ дўзахга ташлаб жазойингни берсин.., каби улкан хато сўзларни ишлатиш...
⤵️⤵️
https://t.me/Bastomiy_uz


Рўза баракадир
#ramazon

📜Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда мени саҳарликка чақириб, «Баракали нонуштага кел», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

https://t.me/Bastomiy_uz


🌘Илоҳий китоблар нозил бўлган ой

Рамазон ойи нафақат Қуръони карим, балки бошқа илоҳий китоб ва саҳифалар туширилган ой сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иброҳим алайҳиссаломнинг саҳифалари Рамазоннинг биринчи кечасида, Таврот олтинчи кунида, Инжил ўн учинчи кунида, Қуръон эса, йигирма тўртинчи кунида нозил қилинган”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти)

https://t.me/Bastomiy_uz

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.