Доллар нега пасаймоқда?
Мана кетма-кет 10 кундирки, долларнинг сўмга нисбатан қиймати тушди.
14 февраль куни доллар илк марта 13 000 сўмлик чўққига чиққан эди. Шундан кейин қисқа вақт ичида унинг қиймати сўмга нисбатан 1 фоизга қадрсизланди.
Хўш, нима учун бундай бўляпти?
Биринчи навбатда рубл мустаҳкамланишни бошлади. 2025 йил бошида 1 доллар 113 рубл эди.
Шундан бери рубл доимий мустаҳкамланиб бормоқда ва ҳозирда 1 доллар 86 рубл бўлиб турибди.
Рублнинг мустаҳкамланиши Ўзбекистонга кириб келаётган пул ўтказмаларининг кўпайишига олиб келади.
2024 йилда Ўзбекистонга хорижда 14,8 млрд доллар пул кириб келган бўлса, шундан 11,5 млрд доллари Россия ҳисобига тўғри келган.
Табиийки, Россияда меҳнат қилаётган мигрантлар эндиликда кучли рубл сабаб оиласига кўпроқ доллар юбормоқда.
Нисбатан камроқ бўлсада, Қозоқ тенгесининг мустаҳкамланиши ҳам сўмга таъсир қиляпти.
Бундан ташқари январда экспорт сезиларли — 14,1 фоизга ўсди. Бу ҳам Ўзбекистонга кўпроқ доллар кириб келганини билдиради.
Рубл нега мустаҳкамланяпти?
Иқтисодчи Миркомил Холбоев буни яхши тушунтириб ўтди. Россия ва АҚШ ўртасида муносабатлар яхшиланиши рублга ижобий таъсир қилган.
Доналд Трамп президентга айлангач Россия билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Улар ўртасида 12 февраль куни ўзаро телефон суҳбати бўлиб ўтганди.
Шундан кейин яқинда АҚШ Россиянинг Украинага босқинини қораловчи резолюцияга қарши овоз берди.
Рублнинг мустаҳкамланишига бошқа муҳим омиллар ҳам ёрдам бермоқда.
Умуман олганда, долларнинг сўмга нисбатан кетма-кет 10 кун қадрсизлангани ноодатий воқеа бўлди деб аташ мумкин.
Бундай ҳолат яқин ўтмишда содир бўлмаганди.
📷: Bloomberg
@bankir