Энди my.gov.uz ягона порталида давлат хизматларини муддатли тўлов асосида ҳам тўлаш мумкин
My.gov.uz портали ва Uzum Bank ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузишди ҳамда порталга янги тўлов усулларини қўшишди.
My.gov.uz орқали пулли давлат хизматларини расмийлаштиришда, ҳарид учун Uzum Bank иловасидаги шахсий маблағлардан тўлаш ёки Uzum Nasiya’да муддатли тўлов усулини танлаш имконияти пайдо бўлди.
Порталдаги хизматларнинг бир қисми — масалан, автомобил ойналарини қорайтиришга рухсатнома олиш — қиммат бўлиши мумкинлигини ҳисобга олганда, бу маблағларни бюджетга мослаштиришга ҳамда харидни ортга сурмасликка ёрдам беради.
Бу нимани англатади?
Фуқаролар интернетдаги исталган харидлар каби давлат хизматлари учун ҳам қулай ва тез тўлов қилишлари мумкин. Шу орқали харажатларни режалаштириш ва зарур хизматларни вақтида олиш осонлашади.
Маълумот ўрнида, my.gov.uz орқали ҳар куни 300 мингдан ортиқ киши турли хизматлардан фойдаланади. 2024 йилда 32 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси порталда ариза расмийлаштирган.
@bankir