Кредит тарихини энди илова орқали доимий кузатиб бориш мумкин
"Кредит-ахборот таҳлилий маркази" “КАТМ” мобил иловасини (Beta версияда) ишга туширганини маълум қилди.
Эндиликда ўзбекистонликлар ушбу мобил илова орқали ўзларининг кредит тарихларини мунтазам билиб боришлари, кредит тарихи маълумотларини назорат ва ҳимоя қилишлари ҳамда турли тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Илова орқали жисмоний шахслар ўзларининг скоринг балларини (ҳар куни янгиланади) бепул кўриб бориши мумкин. Аввал бу жараённи кузатиш учун ҳар сафар тўлов қилишга тўғри келарди.
“КАТМ” иловасини мана бу ердан юклаб олсангиз бўлади: Android|iOS
@bankir