⚡️ Рақобат қўмитаси "Texnomart" МЧЖга жарима қўллади
Рақобат қўмитаси томонидан "Texnomart" МЧЖ телеграм каналида жойлаштирилган "Энг зўр таклиф" мазмунидаги мобил телефонлар рекламаларида маҳсулот нархи ва тўлов шартлари бўрттириб кўрсатилганлиги аниқланди. Бу эса реклама қонунчилигининг бузилиш ҳолати ҳисобланади.
Жумладан, VIVO Y03 телефони учун 213 167 сўм ойлик тўлов, HONOR X7b телефони учун эса 274 167 сўм этиб кўрсатилган. Аммо қўмита томонидан бошқа савдо дўконларидаги ушбу маркали мобил телефонлар нархлари солиштирилганда, “Texnomart” МЧЖ савдо дўконларидаги муддатли тўлов нархлари нисбатан юқорилиги кузатилган. Бундан ташқари, рекламада “энг”, “энг яхши” каби орттирувчи нисбатлар ишлатилган, лекин бу даъволарни тасдиқлайдиган аниқ далиллар тақдим этилмаган.
@BBC_UZ24