#САҲОБА #СИЙРАТ
🌹Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. 🍀
🔘Тўлиқ исми: Жарир ибн Абдуллоҳ ибн Жобир ибн Молик ибн Наср ибн Саълаба, Абу Амр – Абу Абдуллоҳ ҳам дейилган – Бажалий. Яман қабилаларнинг бири Бажийла (ҳозир эса Бани Молик қабиласи дейилади) қабиласига мансуб буюк саҳоба. ✅
💢Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг у ҳақидаги сўзлари:
📚Имом Ибн Касир “Ал-Бидоя ван-ниҳоя”да: “У Мадинага келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга хутба-мавъиза қилиб турган эдилар. Узотга нимадир маълум бўлдию, тўсатдан мавъизаларининг орасида: “Мана бу дара томондан сизнинг ҳузурингизга яманликларнинг энг яхши кишиларидан бири келади. Унинг юзида фаришта сиймоси бор, яъни юзи фариштадек гўзалдир”, деган эдилар.
Муғира ибн Шиблдан ривоят қилинади: “Жарирнинг ўзи бундай деган: “Мадинага яқинлашганимда уловимни чўктиридим, жомадонимнинг оғзини ечдим ва (меҳмонбоп)кийимимни кийдим. Масжидга кирсам, (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хутба-мавъиза қилаётган эканлар. Негадир одамлар менга тикилиб қараб қолдилар. Шунда ёнимда ўтирган кишига: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен ҳақимда бирор нарса айтдиларми?”, дедим. У бундай жавоб берди: “Ҳа, сени гўзал сўзлар ила ёдга олдилар: хутба-мавъиза қилиб турган эдилар. У зотга нимадир маълум бўлдию, тўсатдан: “Мана бу дара томондан сизнинг ҳузурингизга яманликларнинг энг яхши кишиларидан бири келади. Унинг юзида фаришта сиймоси бор яъни юзи фариштадек гўзалдир”, дедилар”. Бу воқеани тинглаб, беихтиёр Аллоҳга ҳамд айтдим”. Имом Аҳмад ривояти.
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
🌴Саҳобаларнинг у ҳақидаги мақтовлари:
🌺Жарир ибн Абдуллоҳ ўта чиройли киши бўлгани учун Умар разияллоҳу анҳу: “Жарир бу умматнинг Юсуфидир”, деганлар.💐
🌺Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу эса: “Жарир бизга аҳли байт(ўз оила-аъзоларимиздек)дир”, деганлар.
┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅
➡🕊Яқинларингизга ҳам улашинг илм бўлсин!
↪️🌐 @Asaka_Ziyo. ☝