Asaka_Ziyo


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Муҳаммад Солих жоме масжиди имом хатиби Парпиев Шаҳобиддин домла расмий канали.
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«شَرُّ النَّاسِ مَنْ تَرَكَهُ النَّاسُ اتِّقَاءَ شَرِّهِ»

Таржима: "Инсонларнинг энг ёмони – одамлар унинг ёмонлигидан қўрқиб, у билан муносабатда бўлмайдиган кишидир."



Ҳадис ривояти: Имом Бухорий, Имом Муслим.

Изоҳ:

Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмон хулқ ва зарарли одатларга эга инсонлар ҳақида огоҳлантирганлар. Бошқаларга ёмонлик қиладиган, уларга хавф туғдирадиган кишилар Аллоҳнинг наздида ёмон манзилатга эга бўлади. Шунинг учун мусулмон одам яхши хулқли, одамларга фойда келтирадиган, зарар етказмайдиган шахс бўлиши керак.

©Муҳиддин саххоф


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 1-қисм
⏳ 05:41 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун


#Мустажаб дуо

Саъид ибн Мусайябнинг ўғли Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади: «Отам шундай ҳикоя қиладилар: «Бир куни кечаси масжидга кирдим. Тонг вақти бўлиб қолди деб ўйласам, ҳали тун экан. Туриб, намоз ўқидим. Сўнг ўтириб, дуо қилдим. Шу пайт орқамдан кимдир: «Эй Аллоҳнинг бандаси, айт!» деб нидо қилди. «Нимани айтай?» дедим ҳайратланиб. У шундай деди: «Аллоҳим, Сендан сўрайман. Сен барча мулкнинг Соҳибисан, ҳар бир нарсага Қодирсан, Сен нимани хоҳласанг, ўша иш албатта бўлади», деб дуо қил». Отам айтадилар: «Шундан кейин қачон шу дуони айтиб, бирор нарса сўрасам, албатта ижобат бўлар эди
».

21k 0 223 10 212

Аёлнинг фарзандини дунёга келтириши шариатда катта шараф ва ажр-мукофотларга эга иш ҳисобланади. Аммо "70 йиллик намоз ва рўзани ажрини олиши" ҳақидаги гап ислом манбаларида аниқ асосга эга эмас. Бу каби сўзлар кўпинча ривоят ёки халқ орасида тарқалган сўзлар бўлиши мумкин. Шунинг учун, бу каби масалаларда шариатнинг асосий манбалари — Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларга таяниш зарур.

Исломда аёлнинг она бўлишига берилган қадр

1. Қуръон: Аллоҳ таоло онага бўлган эҳтиромни кўплаб оятларда зикр қилган. Масалан, Луқмон сураси, 14-оятда:

☘ "Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди ва икки йил эмизди. Мана шунинг учун Менга ва ота-онага шукр қилгин!"




2. Ҳадислар: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам онанинг мақомини алоҳида таъкидлаб, дедилар:

☘ "Жаннат оналарнинг оёғи остидадир." (Насоий ва Аҳмад ривояти)




3. Она бўлиш ажри: Аёлнинг ҳомиладорлиги, туғруқ азоблари ва фарзандни тарбия қилиши катта савобли ишлардан ҳисобланади. Бир саҳиҳ ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

☘ "Аёл боласини туғганда ва уни эмизиб катта қилганда, ҳар бир азоби учун Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради." (Бу ҳадис саҳиҳ бўлмаса ҳам, маъноси ислом таълимотига мосдир.)





Хулоса

Шариатга кўра, фарзанд туғиш аёл учун катта ажр ва раҳмат сабабидир. Лекин "70 йиллик ибодат ажри" каби гапларни аниқ манбаларсиз қабул қилиш тавсия қилинмайди.


Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган ҳолатлар.

• Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.

• Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.

• Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда.

• Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.

• Бешинчиси: Биродарингни ғоибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.

• Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.

• Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.

• Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда

23.5k 0 232 13 227

•Ким кўзини номаҳрамларга аланглатаверса, Аллоҳдан тўсиб қўйилади. Шундан кейин намоз ўқиса, уни ҳаловати ҳис қилмай қўяди. Қуръон тиловат қилса, маъносини англамайди... Мижози ва аъзолари изтиробда бўлади.

©Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

22.6k 0 148 14 187



Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги тонг муборак  бўлсин!

Аллоҳ тонгда қилган яхши ният ва дуоларимизни ижобат айласин. Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака,
беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик ато қилсин!

Яхши ният ва яхшилар доимо ҳамроҳимиз бўлсин
!

27.7k 0 416 15 164

Росулимиз алайҳиссалом бир дарахтни хассалари билан силкитдиларда, ундан тўкилаётган баргларни саҳобаларга кўрсатиб:

🍁Дарахтни силкитиш барглари тўкилишига сабаб бўлганидай

🍁Шундай сўзлар борки, улар инсоннинг гуноҳларини ҳудди дарахтнинг қуриган баргларини тўккандай тўкиб юборади.

🌹Субҳананаллоҳ~Аллоҳ покдир

🌹 Алҳамдулиллаҳ ~Аллоҳга ҳамдлар бўлсин

🌹Ла илаҳа иллаллоҳ~Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ

🌹Аллоҳу Акбар ~Аллоҳ Буюкдир.

🔺Ўрганинг~ўргатиб қўйинг, Қиёматгача ортингиздан ажрлар бориб турсин.

🔴 Баъзилар айтмоқда:

Ээҳ шу арабларданам кўнгил қолди, фасод қилишда ажамданам ўтиб кетишди, шулардан дин олинадими энди, дейди

Биродар ҳар миллатнинг

🔺Солиҳи бор~фосиқи бор.

Ҳалол яшовчиси бор~ҳаром яшовчиси бор

Ҳар давлатнинг Мўъмини бор, Кофири бор.

Ҳар шаҳарнинг Жаннати бор, Дўзахи бор.

Ҳар жойнин Поклари бор~ Нопоки бор

Ҳар ерни Малоикаси бор~ Шайтони бор.

Ҳар заминни инсофлиги бор~ виждонсизи бор.

Ҳар бир боғни Товуси бор~Тўнғизи бор.

Ҳар бир ерни Тақволиги бор,
Золими бор.

Росул алайҳиссаломдай Жаннатий инсоннинг ёнида

Абу Лаҳабдай Дўзахий ҳам бирга бўлган.

Абу Бакрдай Содиқ билан

Абдуллоҳ ибн Салулдай мунофиқ ҳам бир замону маконда  турган.

Инсонлардан баъзилари худди пашшани табиатига ўхшайди.

Атроф тўла хушбўйликлар туриб, ахлат топиб титади.

Шунча Жаннатга чақирувчилар туриб,

Афсус~

Дўзахга чақирувчиларнинг кир ҳаётини титади.

Бошингизни бироз ишлатинг.

Боқиъ қабристонида
Усмондай Малоикалар ҳаё қилган Жаннат билан башоратланган Зот ётибди.

Фикр қилинг‼️

Ўша жойда Абдуллоҳ ибн Салул ~Дўзах билан башоратланиб ётибди.

Уларни бир қабристонда бирга бўлиши,
бирини Жаннат роҳатларида,

Иккинчисини Жаҳаннам оташида ётишдан тўса олмади.

Демак ҳар бир инсон~
ўз қилмишидан жавоб беради‼️

🪰Ахлатга қўнган пашшадай "пастларда" юрмай,

🕊Оқ кабутар мисолида баландларда яхшилик улашиб парвоз қилинг.

Сизни кўрган ҳам,
тинглаган ҳам,
сиз билан бирга яшаётганлар ҳам роҳатда яшасин.

Росулуллоҳ мунофиқни Дўзахга киришини аниқ билсаларда,
ҳеч кимга ошкор қилмадилар, ёмонликка ёмонлик қайтармадилар.

Ажратиб олиш~

Ажралиб олиш ҳар кимни динига ҳавола.

Ўзингиздан, амалингиздан, ахлоқингиздан сўраласиз‼️

Ўзингизни тўғрилаб тақво йўлида солиҳ амалларингизни кўпайтириб,тилингизни фақат яхшиликларга ишлатиб, имонда мустаҳкам яшаб ўтинг ‼️

Ер устидаги қилмишларга -
Ер тагида жавоб беришингизни унутмай ўтсангиз -

Ин ша Аллоҳ адашмай кетасиз...

Куну- тунингиз истиғфор, саловот, тасбеҳларда ўтишига Аллоҳ ёрдам берсин.

28.2k 0 397 19 376

🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисм
⏳ 06:42 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун


#ЭСЛАТМА!

Автомобиль йўлларига қурилиш материалларини қаровсиз қолдириш ёки йўлга халақит қиладиган нарсаларни ташлаб қўйиш шариатга зид бўлган амаллардир.

1. Қуръондан далиллар:

Одамлар ҳуқуқига риоя қилиш ва зарар етказмаслик: Аллоҳ таоло айтган:
"Аллоҳнинг йўлида яхшилик қилинг ва ўзига зарар келтирманг"
(Бақара сураси, 2:195).
Ушбу оятдан инсонларга зарар етказиш ман этилиши ва жамоат мулкини муҳофаза қилиш вазифа экани тушунилади.

Одиллик ва фидокорликни сақлаш: "Аллоҳ адолат, яхшилик қилиш ва яқинларга ғамхўрлик қилишни буюради, фаҳш, ёмонлик ва тажовузни ман этади. Эслатма олишингиз учун сизларга панд-насиҳат беради."
(Наҳл сураси, 16:90).
Жамоат мулки ва йўллардан масъулиятсиз фойдаланиш "тажовуз" ва адолатсизлик ҳисобланади.


2. Ҳадислардан далиллар:

Йўлдан халақитни олиб ташлаш садақадир:
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"Мўминнинг ҳар бир амалининг ажри бор. Ҳатто йўлдан халақит қилувчи нарсани олиб ташлаши ҳам садақадир."
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Бу ҳадисга кўра, йўлда халақит қилиб турган нарсаларни олиб ташлаш садақа саналади. Демак, уларни қаровсиз қолдириш гуноҳ бўлади.

Зарар етказмаслик тамойили:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"Зарар етказиш ҳам йўқ, зарарга жавобан зарар етказиш ҳам йўқ."
(Имом Моликнинг "Муатта" асари).
Ушбу ҳадис жамият мулки ва йўллардаги фаолиятда одамларга зарар етказишдан сақланиш кераклигини кўрсатади.

Мусулмонларнинг фаровонлигига эътибор бериш:
"Кимки мусулмонларга зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Кимки уларга қийинчилик туғдирса, Аллоҳ унга қийинчилик туғдиради."
(Имом Термизий ривояти).
Қурилиш материалларини қаровсиз қолдириш натижасида кимдир жабр кўрса, бу ҳадисга кўра жавобгарлик юзага келади.


Хулоса:

Йўлларга қурилиш материалларини ташлаб қўйиш ёки қаровсиз қолдириш одамлар учун халақит, зарар ва хавф туғдириши сабабли шариат қоидаларига зид. Қуръон ва ҳадисларда инсонларга зарар етказиш, йўлни тозалаб туриш ва жамоат ҳуқуқларига риоя қилиш қатъий таъкидланган. Бу ҳолатда масъулиятли бўлиб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш керак.
©Админ.



31.9k 0 355 11 171

​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )☝

🗒 Ҳижрий 1446 йил 15-Жумодул аввал
🗒Мелодий 2024 йил 17-Ноябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:45:
🕋🌙Бомдод 06:25:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:20:
🕋🌙Шом 17:00:
🕋🌙Хуфтон 18:45:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

35.7k 0 408 1 164

Фарзанд – инсон учун буюк неъмат ва Аллоҳ таолонинг берган ажойиб инъоми ҳисобланади. Ислом таълимотларига кўра, фарзандлар ота-она учун синов ҳам, саодат манбаи ҳамдир. Улар ота-онага муҳаббат, меҳр, масъулият ва ўз ҳаётини яхшилашга бўлган ҳаракатни кучайтиради.

Фарзандлар ота-онага тақводорлик ва ибодатда сабаб бўладиган омилдир. Қуръони Каримда фарзандлар "дунё ҳаётининг зийнати" сифатида зикр қилинган (Каҳф, 46). Уларга яхши тарбия бериш, илм ўргатиш ва одобли қилиб вояга етказиш ота-онанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, фарзандлар инсон учун синов бўлиб, уларнинг ҳуқуқларини адо этиш, уларга адолатли ва меҳрибон бўлиш – жуда муҳим. Фарзандга нисбатан яхши муносабат дунёда ҳам, охиратда ҳам инсонга файз-барака келтиради.

29.5k 0 114 14 160

🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 2-қисм
⏳ 06:42 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун


Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Гуноҳ кўпайгани сари тавфиқ камаяди!".

Яъни, Аллоҳ томонидан тавфиқ ва ҳидоят келиши учун гуноҳни камайтириш, Аллоҳ томон қадам қўйиш керак бўлади. Гуноҳни қилавериш ва: "Бизга ҳам инсоф бериб қолар!", деб қилмишларини хаспўшлаш ҳидоятнинг ҳам, тавфиқнинг ҳам йўлини тўсади!

32.5k 0 91 10 183

القرآن لا يحتاج إلى وقتك، بل الوقتك يحتاج إلى القرآن .

Qur'on sizning vaqtingizga muhtoj emas, balki sizning vaqtingiz Qur'onga muhtojdir
..📌


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 1-қисм
⏳ 06:42 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#хайрли_тонг

Ҳар бир инсон тирик экан, у бахтлидир ва айнан ҳозир бахтлидир... Чунки у айнан хозирги дақиқаларда тирик ва бахтни ҳис этишга қодирдир...

Шундай экан шукурни бисёр қилайлик.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Янги кун муборак

34.2k 0 434 16 136
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.