Asaka_Ziyo


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Муҳаммад Солих жоме масжиди имом хатиби Шаҳобиддин домла расмий канали.
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Бандалар тонг оттирган кун борки, икки фаришта тушиб, улардан бири: "Аллоҳим! Инфоқ қилувчига (молини) ўрнини тўлдир." - дейди. Иккинчиси: "Аллоҳим! хасисни (молига) талафот бергин." - дейди

(📚"Муттафақун алайҳ)

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

21.4k 0 115 8 195


25.2k 0 324 12 206

​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )☝

🗒 Ҳижрий 1446 йил 19-Ражаб ойи
🗒Мелодий 2025 йил 19-Январь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 06:10:
🕋🌙Бомдод 06:40:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:50:
🕋🌙Шом 17:30:
🕋🌙Хуфтон 19:15:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

29.8k 0 431 3 138

•Иффатли бўлингки,
Маҳрамингиздаги аёллар ҳам иффатли бўлсинлар. Мусулмон кишига ярашмайдиган ишлардан узоқ бўлинглар. Зино қарздир, билингки бу қарзни тўлайдиган эса оилангиздир.

©Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ

@Asaka_Ziyo

25.7k 0 172 5 149

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Istixora nomozi o‘qishni bilasizmi?

@Asaka_Ziyo

28.4k 0 587 13 161

🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 5-қисми
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.


#МУЛОҲАЗА

ارسل ملك الروم جاسوسا ليتفقد احوال المسلمين في الاندلس فوجد شابا يبكي فساله لما البكاء: قال غلبني شاب مثلي في الرمايه ولم احصل علي المركز الاول فيها فرجع الجاسوس الي ملكه وقال لن تقدرو عليهم لانهم مازالو اقوياء.. وبعد عده سنوات سنوات رجع الجاسوس مره اخري فوجد شابا يبكي ساله لما البكاء: قال هجرتني حبيبتي
فاسرع الجاسوس الي ملكه وقال الان نقدر عليهم

🔹Ривоят қилишларича, Рум подшоҳи Андалусдаги мусулмонларнинг аҳволини ўрганиш учун айғоқчи, жосус юборибди. У йиғлаб ўтирган бир ёш йигитни кўриб қолиб, йиғисининг сабабини сўрабди. У: "Ўзим каби бир йигитга камон отишда ютқазиб қўйдим. Ундан аввал ўқни нишонга уролмадим" дебди. Айғоқчи подшоҳ ёнига қайтиб бориб: "Уларга кучимиз етмайди, улар ҳози кучлидирлар", деди.
Орадан бир неча йил ўтиб, айғоқчи яна қайтиб борибди. У ерда йиғлаб ўтирган бир йигитни кўрибди. Йиғиси сабабини сўраса: "Севган қизим мени ташлаб кетди", дебди. Айғоқчи подшоҳи ҳузурига шошибди ва: "Ана энди уларни енга оламиз", дебди.

@Asaka_Ziyo

27.7k 0 53 10 177

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳар доим ҳам ортингдан силжитадиган одам бўлмайди. Шунинг учун доим ўзингга ишон ва ўзгалардан ёрдам кутиб ўтирма...

@Asaka_Ziyo

29.8k 0 355 6 258


32.3k 0 391 16 306

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ

Жума дуолар ижобат бўладиган кун.

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриётлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин. 
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат килгин…

Жума айёмингиз муборак бўлсин
!

↪️✅ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

52.5k 1 1.9k 12 218

​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )☝

🗒 Ҳижрий 1446 йил 17-Ражаб ойи
🗒Мелодий 2025 йил 17-Январь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 06:10:
🕋🌙Бомдод 06:40:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:45:
🕋🌙Шом 17:25:
🕋🌙Хуфтон 19:10:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

36.5k 0 484 5 176

🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 4-қисми
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.


Садақаи жория нима?

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳдан сўрашибди:
- Бахтли инсон ким?
Ибн Қудома шундай дебди:
- Нафаси тўхтасада, яхшиликлари тўхтамайдиган киши!

СубҳанАллоҳ!
Аллоҳим, ҳеч бўлмаганда битта асрлар оша турадиган садақаи жорияга эга бўлмасимиздан жонимизни олмасин...! Амийн...

@Asaka_Ziyo

36.6k 1 151 9 212

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Кун давомида сизларни  яхши кайфият тарк этмасин.

@Asaka_Ziyo

40.5k 0 352 9 168

Юқоридаги суратдаги дуоларни арабча матни ва ўзбекча таржимаси.

1. Дуо

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا { يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ }

Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! Қиёмат куни юзлар оқарган ва юзлар қорайган кунда.

2. Дуо

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا { يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ }

Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! Мол-дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган кунда.

3. Дуо

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا { يَوْمَ نَقُولُ لِجَهَنَّمَ هَلِ امْتَلَأْتِ وَتَقُولُ هَلْ مِن مَّزِيدٍ ‎}

Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! “Биз Қиёмат куни жаҳаннамга: “Тўлдингми?” – десак, у: “Инсу жиндан яна борми?” дейилган кунда.

4. Дуо

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا { يَوْمَ تُرْجَفُ الرَّاجِفَةُ. تَتْبَعُهَا الرَّادِفَةُ }

Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! Қалбларни ларзага келтирувчи қиёмат силкиниши бўладиган кунда.

5. Дуо

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا { يَوْمَ يُفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ. وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ. وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ }

Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! Инсон ўз акаси, онаси, отаси, турмуш ўртоғи ва фарзандларидан қочадиган кунда.

6. Дуо

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا { يَوْمَ تُبْلَى السَّرَائِرُ

Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! Яширин ишлар очиққа чиқадиган кунда.

7. Дуо
اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا { يَوْمَ يَكُونُ النَّاسُ كَالْفَرَاشِ الْمَبْثُوثِ }

Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! Одамлар тўзиган капалаклардек бўладиган кунда.

8. Дуо

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا {وَجَاءَتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّ }
Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! Ўлимнинг мастлиги, жиддати келганда.

9. Дуо

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا { إِذَا دُكَّتِ الْأَرْضُ دَكًّا دَكًّا. وَجَاءَ رَبُّكَ وَالْمَلَكُ صَفًّا صَفًّا }

Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! Қачонки, ер силкиниб, чил-парчин бўлиб, Роббингиз бандалари ўртасида ҳукм қилиш учун келса, фаришталар ҳам саф тортиб келсалар.

10. Дуо

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا { إِذَا زُلْزِلَتِ الْأَرْضُ زِلْزَالَهَا. وَأَخْرَجَتِ الْأَرْضُ أَثْقَالَهَا }

Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! Ер ўз зилзиласи билан силкинганида ва ўзидаги оғирликларни чиқариб ташлаганда.

11. Дуо

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا { إِذَا بُعْثِرَ مَا فِي الْقُبُورِ. وَحُصِّلَ مَا فِي الصُّدُورِ }

Аллоҳим, бизга раҳм қилгин! Қабрдагилар чиқариб ташланганида ва кўнгилдагилар ошкор бўлганида.


Бу дуоларни ўқиб, ўзингизга раҳмат ва мағфират тилаб Аллоҳга юзланинг!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

35.5k 0 249 5 303

чат Asaka_Ziyo dan repost


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисми
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.


Сиррий Сақатий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Агар молингдан камаяётганига ғам қилаётган бўлсанг, умрингдан камаяётганига йиғла!"

📚"Сифатус софва".

@Asaka_Ziyo


Баъзи инсонлар хато қилганинг учун сени тарк этишмайди.
Зотан, кетиш учун хато қилишингни кутиб туришади...!


@Asaka_Ziyo

31.5k 0 82 12 146


33k 0 114 1 164
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.