#НАСИҲАТ
ГАПИМИЗГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ !!!
Мутаҳасислар томонидан, инсон бир дақиқада қанча сўз ёза олиши, ўқий олиши ёки тушуна олиши ҳақида бир-биридан қизиқ маълумотларни келтиришган. Буниси муҳим эмас, энг муҳими тўғри-рост ва манфаатли, сўз гапира олишидадир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўзига аҳамиятсиз нарсаларни тарк қилиши киши Исломининг гўзаллигидандир", деганлар. Ахлоқ уламолари гапларни тўрт қисмга бўлганлар.
1- Фақат фойдали.
2- Фақат зарарли.
3- Фойдаси ҳам, зарари ҳам бор.
4- Фойдаси ҳам, зарари ҳам йўқ.
Биринчи қисмдаги гаплар фақат фойда бўгани учун гапиришимиз керак. Яъни, агар гапирадиган гапимиз ўзимизга гуноҳ, ўзгага озор бўлмаса, фойдали, манфаатли бўлса, уни гапиришимиз мумкин.
Иккинчи қисмдаги гаплар фақат зиён бўлгани учун, ундан сақланишимиз ва умуман гапирмаслигимиз лозим.
Учунчи қисмдаги фойдаси ҳам, зиёни ҳам бор гапларга қаралади, агар фойдаси оз, зиёни кўп бўлса гапирмаслик муҳим. Агар, фойдаси кўп, зиёни оз бўлса, гапиришга рухсат. Масалан, эр-хотин, икки урушган дўст ёки қариндошларни яраштиришда, оз-моз зиён бўлишиши мумкин, бироқ уларни яраштириш кони фойдадир.
Тўртинчи турдаги фойдаси ҳам, зарари ҳам йўқ гаплар, беҳуда гаплар ҳисобланади. Мазкур ҳадиси шарифда, айнан шу турдаги гаплар ҳам назарда тутилган. Ҳа, шу турдаги гаплар ер юзидан, табора йўқолиб бормоқда ва ноёб турга кириб қолди десак, муболаға ҳам бўлмайди. Хуллас, мусулмон киши ўзига аҳамиятсиз нарсаларни тарк қилса, ҳадисларда айтилгандек, унинг Исломи албатта гўзал бўлади.
Муҳаммад ибн Каъбдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Албатта бу эшикдан биринчи бўлиб жаннат аҳлидан бўлган киши киради". Шунда Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу кирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бир неча киши ўринларидан туриб унга бу хабарни бердилар ва: "Ўзингиз у билан умидвор бўлган энг ишончли амалингиз хабарини беринг", дейишди. У киши: "Мен бир заиф бандаман. Аллоҳдан умид этадиган энг ишончли амалим қалб саломатлиги ва ўзимга аҳамиятсиз нарсаларни тарк этишдир", дедилар.
Яна бир ҳадиси шарифда
Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтадилар: "Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: дедилар: "Мен сенга бадан учун енгил, тарозида оғир бўлган бир амални ўргатайми?". Мен: "Ҳа, ё Расулуллоҳ", дедим. "У сукут, чиройли хулқ ва сенга аҳамиятсиз нарсани тарк қилишдир", дедилар.
Демак, мусулмон одам беҳуда, аҳамиятсиз гаплардан парҳез қилса, ўзи учун жаннат эшикларини очган бўлади. Аҳамиятли бўлса ҳам ўз ўрни бўлмагунча гапирмаслик зарур. Чунки, аҳамиятли гапни ҳам, ўз ўрнида гапирилмаса, у ҳам ўз аҳамиятини йўқотади. Барчамизга, бадан учун енгил, тарозида оғир бўлган амалларни қилишимизда Роббимнинг ўзи ёру мададкор бўлсин. Дунё ва динимизга аҳамияти йўқ гаплардан, ишлардан Аллоҳ таолонинг ўзи сақласин.
"Холид ибн Валид" жомеъ
масжиди имом хатиби
О. Рахимов.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Olimvamutaallimuz
Каналга уланиш учун линк устига босинг 🔽 🔽 🔽
@Asaka_xolid