Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан "кураш тушгани" юзасидан Экология вазирлиги муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги расмий муносабат билдирди.
"Айни дамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳолат ўрганилмоқда. Ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилади.
Вазирлик ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай шафқатсиз муносабатни қоралайди", дейилади хабарда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг "Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган. Бу рўйхатга айиқлар барча тури киритилган. Яъни бошқа ҳайвонлар қатори айиқларни ҳам давлат ва мобил циркларида сақлаш, улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.