#ХотирлабФидойи педагог Иккинчи жахон урушидан кейин мамлакатда саводсизликни тугатиш ишлари авж олиб кетди .
Лекин педагог ходимлар етарли эмас эди .
Шундай пайтларда ўз педагогик фаолиятини бошлаган Осиёхон Рахимова хали 20 ёшга хам тўлмаган эди .
Шундай оғир кунларда саводсизликни тугатишга катта хисса қўшди.
Тумандаги фаол педагоглардан Шодмонжон Хошимов билан турмуш қуради. Улар биргаликда тумандаги 6 , 41, 42, 60 ( Хозирги Гимназия) мактабларида Осиёхон оя Ўзбек тили ва адабиёти фанидан Шодмонжон домла Тарих фанидан ёшларга таьлим тарбия берадилар.
Улар 3 уғил 2 қиз фарзандли бўлишади.
Барча фарзандларини ўқимишли қилиб тарбиялашади.
Шодмонжон Хошимов домла кўп йиллар туман мактабларида директор , туман халқ таьлими бўлимининг мудири лавозимида ишлаганлар .
Осиёхон оя хам ўз умрларини ёшларга таьлим-тарбия беришдек машаққатли лекин шарафли касбда 40 йилдан зиёд умрларини бағишладилар.
Бундай фидойи касб эгаларига бошмиз ерга теккунча таьзим қилсак арзийди.
Мана куни кеча туман халк таьлими шундай фидойи педагогдан айрилди.
Осиёхон оямиз 100 ёшдан ортиқ умр кўрдилар.
Бугунги кунда устозимизнинг ўн мингдан ортиқ шогирдлари турли касб эгалари , кўплари нафақада.
Осиёхон оямизнинг порлоқ хотиралари биз шогирдларнинг ёдида абадий сақланиб қолади.
©Барча шогирдлар номидан фахрий педагог Махмуджон Сайрамов.
👉 @chortoqliklarbugun