Хуллас, Олий Мажлиснинг истеъмол қилинадиган гўшт маҳсулотлари қаторида эшак гўштини санаб кетганига оид хабарда таҳририй хато кетибди (бир оғиз узр, сўраб қўйишса, осмон узилиб тушмасди).
Майли, шунисига ҳам раҳмат. Лекин гап бошқа ёқда. Бир блогер, хўш, эшак гўшти сотилса нима бўпти, барибир уни ҳеч ким олиб емайди-ку, иккинчидан бу бизнесга ҳам зарар, демоқда.
Гапи тўғридир. Лекин эшак гўштини бир қарашда ажратиб олиш, нафақат бир қарашда, балки уни экспертиза қилиб ҳам эшак гўшти эканлигини аниқлаб олиш мушкул. Уни мол гўштидан ажратиб олиш мушкул жуда. Агар рухсат берилса, харидорни алдаб мол гўшти деб, эшак гўштини сотиш авж олади (балким, ҳозир ҳам учраб туради бунақалар).
Яна бир гап. Истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида эшак гўштидан ташқари (хато кетган хабарни назарда тутяпман) рўйхатда чўчқа гўшти ҳам турибди. Лекин бунга ҳеч ким эътироз билдирмаяпти. Нега?
Айнан мана шу нуқтада халқ орасида йиллар давомида шаклланган тарихий инстинкт ишлаб кетяпти. Ўрислар юртимизга бостириб кирган, улар бу ерда муқим ўрнашгандан сўнг улар билан бирга бошқа нарсалар қаторида «водка» ва чўчқа гўшти ҳам кириб келган. Уларнинг бу маҳсулоти кейинчалик маҳаллий аҳоли томонидан ҳам истеъмол қилина бошланган (чўчқа гўшти, колбасаси еб катта бўлган, умр кечираётган ўзбеклар йўқ деб айта олмаймиз).
Ҳозир ҳам расталарда чўчқа гўшти бемалол сотилади, ҳеч ким бунга эътироз ва ҳатто эътибор ҳам қилмайди.
Ёки масалан, Тошкентнинг айрим нуқталарида корейс ошхона ва ресторанлари бемалол очиқдан-очиқ менюда кучук гўштидан тайёрланган таомларни таклиф қилишади. Ва бунга ҳам нормал ҳолат сифатида қаралади.
Балким ким билсин, агар ўша пайтда ўрислар эмас, хитойликлар бостириб кирганда ҳозир эшак гўштининг ҳам расталарда сотилишига кўникиб кетган бўлармидик.
Мен бу билан чўчқа ёки кучук гўшти сотилишига чек қўяйлик, эътироз билдирайлик демоқчи, ҳалол ёки ҳаром масаласида ваъз ўқимоқчи эмасман. Шунчаки мамлакатимиздаги ҳайвон гўштлари борасидаги айрим контраст ҳолатларни айтиб ўтдим, холос. Қандай гўштни ейиш ҳар кимнинг ўзига ҳавола...
Чоршанба тонги муборак, Азизлар!
@AdolatFarzandi