#ШЕЪРИЯТ
ДЎСТИМГА МАКТУБ
Абдурраҳим Каракўч
Сўрама қишлоқни, дўстим сўрама,
Лойқаланди сувлар, ичолмай қолдик.
Ножинслар ҳар ерга тиқиб бурнини,
Ҳатто уйимиздан чиқолмай қолдик.
Одам қилдик қанча ақли йўқларни,
Қийин кунда сиртдан едик ўқларни,
Кейин тополмадик қорни тўқларни,
Ҳақ дея ботилдан кечолмай қолдик.
Оқ йўлларга қора чодир қурдилар,
Нима қилсак ёмонликка бурдилар,
Туғолмай қолса ҳам биздан кўрдилар,
Дардли уйимиздан кўчолмай қолдик.
Оҳ десак номардлар байрам қилдилар,
Қийналиб қургандик, вайрон қилдилар,
Аслида бизлардан ҳайрон қолдилар,
Ғофилнинг қалбини очолмай қолдик.
Маҳбубий дардини тингла бир нафас,
Дуо қил ботилга келсин басма-бас,
Унга ҳам бу ишлар эмасдир ҳавас,
Дўстлар таънасидан қочолмай қолдик.
©️ Таржимон Маҳбубий
* Аслида Каракўч шундай деган эди, ўзлаштиришда ўзгартирдим 😎😂😎
📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy