ВАЪДАБОЗЛАР
Кеч қолувчилар… Улар вақтга аҳамият бермайдиган, учрашувларга кечикишдан ҳеч қайғурмайдиган ва ичкаридан ҳайратланарли даражада хотиржамликка эга бўлган одамлардир.
Бу тоифа одамлар билан ҳамма нарса керагидан кўра кўпроқ вақт талаб қилади. Улар соатлаб овқат ейишади, асрлар давомида ухлашади. Ҳожатхонага кириб, гўё юз йил ўтиришади ва уйғонишлари учун бир неча йил керак бўлади!
Масалан, соат еттида йўлга чиқиш керак бўлганда, улар саккизда хотиржам тушиб келишади ва аввал нонушта қилишларини айтишади. Бу эса уларнинг тўққизгача тайёр бўлишларини англатади…
Қизиғи, сизнинг хавотирга тушиб, асабийлашганингизга ҳайрон бўлишади!
Мен доимо шу тоифадаги одамлардан бирини учинчи қаватдан ташлаб юборгим келади. Борди-ю уларнинг бирини улоқтирсам унинг танаси бизнинг таналаримиздан анатомик жиҳатдан фарқ қилгани учун, ерга етгунча ярим соат вақт кетарди, деб ишонаман…!!!
Аҳмад Холид Тавфиқ
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov