Ўзгаларни айблашдан эҳтиёт бўлинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки биродарини тавба қилган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни содир этмагунича вафот этмайди”, - дедилар. Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Агар бирор киши гуноҳ қилиб, кейин ўша гуноҳдан тавба қилган бўлса, энди ҳеч ким унга “Сен шундай гуноҳ қилган эдинг” дейишга ҳақли эмас. Ким шундай қилса Аллоҳ таоло унинг ўзини ўша гуноҳга мубтало этади. Бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки унинг айбини гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир. Аллоҳ таоло сизни ўзгаларнинг айбларини тарқатиш учун яратмади. Балки, Ўзига ибодат қилиш учун яратди. Шундай экан, ўз айбларингизни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Чунки сиз ўзгаларнинг қилган ишлари учун эмас, балки ўзингиз қилган ишлар учун сўроққа тутиласиз. Аллоҳ таоло кимга яхшиликни идора қилса, уни ўз айбларини кўрадиган, ўзгаларнинг айбларини кўрмайдиган қилиб қўяди.
⊱•••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•••⊰
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ