ABU HANIFA.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


O‘zbekiston musulmonlari idorasi Andijon viloyati vakilligi, Marhamat tumani bosh imomi, "Imom al-Buxoriy" jome masjidi imom xatibi Mukarramov Tavakkaljon qorining rasmiy telegram kanali.
📩Murojaat uchun: @ABUHANIFA_UZBOT

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


БИР ТИЙИНЛИК ҲАМЁН

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқибди ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди..
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш .
Камбағал: -«ё Худо қудратингдан» деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди ....
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан камбағал ўтган қиш ота онам роса қийналишганди, совуқ хонада энди, бу пулга уйни тамирлайман деганди, хамён янаям оғирлашибди....
Ўшанда, камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман, деб айтаётганди,  ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди.. ?!
Яъни, ичидаги хамма пул йўқолиб, фақат ўша бир тийинигина қолибди...

Хаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал ва халол бўлиши керак.

Ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...

(Ижтимоий тармоқлардан олинди)

♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩

🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇

https://t.me/ABUHANIFA_UZ


ХАЛОЛЛИК.

Қайс ибн Абу Ғаразадан ривоят қилинган хадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам : «Эй тожирлар жамоаси, савдога албатта шайтон ва гунох хамрохдир, савдоларингизга садақа аралаштириб туринглар» деганлар (Имом Термизий, АбуДовуд, Ибн Можжа ривояти).
Демак бозорларимизда содир бўлаётган молнинг айбини яшириш, қасам ичиш, нархни кўтариб юбориш, тарозидан уриш, бадхулклилик каби ишларга каффорат бўлиб туриши учун тожирларимиз садақа, хайри ихсонларни кўпайтириб туриши лозим.

   Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоху алайхи васалламдан «Қайси касб яхши?» деб сўрашганида, у зот  Саллолоҳу аълайҳи васаллам;
«Кишининг қўли билан қилган мехнати ва барча яхши савдо», деб жавоб берганлар. Яъни касбларнинг энг яхшиси қул хунари ва ёлғон – хиёнат  аралашмаган халол савдо экан.
(Ижтимоий тармоқлардан олинди)

♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩

🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇

https://t.me/ABUHANIFA_UZ


Маҳзун бўлма, Роббинг сeн билан!

Ҳаётда инсон турли синов ва қийинчиликларга дуч кeлиши табиий. Баъзан бу синовлар бизни қийнаб, руҳиятимизни тушириши мумкин. Аммо шундай пайтларда бу сўзлар қалбимизга таскин бeради ва бизни Аллоҳнинг ёрдами билан руҳлантиради.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳаётларида кўплаб синовларни бошдан кeчирганлар. У зот, Тоиф шаҳрида аҳолининг тошбўрон қилишидан тортиб, Уҳуд жангидаги жароҳатларга қадар кўп машаққатларни енгиб ўтганлар. Аммо ҳар сафар Аллоҳга бўлган ишончларини йўқотмаганлар ва У зотнинг ёрдамини кутганлар.

Қуръонда Аллоҳ таоло инсонни ҳeч қачон ёлғиз қолдирмаслигини ва ҳар қандай қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам кeлишини эслатади. Сураи Шарҳда айтилган:

“Бас, албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бордир.” (Шарҳ сураси, 6-оят)


Бу оят ҳар қандай қийинчиликдан кeйин бир енгиллик бўлишини ва Аллоҳ таоло ҳар доим бандасига ёрдам бeришини билдиради.

🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


#манфаатли_сухбат

Тадбиркорлар ва савдо хизматидагилар учун манфаатли сухбатга шошилинг!!!

┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈

ЖУМА МАВЗУСИ: "САВДО ВА ТАДБИРКОРЛИКДА ХАЛОЛЛИК МЕЪЁРЛАРИ"

┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈
التاجرُ الصَّدُوقُ الأمينُ : مع النَّبِيِّينَ، والصِّدِّيقِينَ، والشهداءِ، والصالحينَ
яъни: "Ростгўй, омонатдор савдогар (жаннатда) набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир", деб марҳамат қилганлар" (Имом Термизий ривояти).


Барчангизни ЖУМА намозига ҳар галгиданда эртароқ ташриф буюриб, қори акамизнинг Қуръон (Каҳф) тиловатларидан бахраманд бўлиб, манфаатли ва марифий сухбатдан бўлинг.

Буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳам: "Ишбилармон мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир", деганлар


Масжид_манзили: Мархамат тумани , Дукчи эшон МФЙ, ипак йўли кўчаси 41 уй,
Мўлжал: Мархамат туман Миллий банк

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


КАҲФ сураси! Саъд Ғомидий қироати


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади” деганлар.

♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!
۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


#табрик

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи👉https://t.me/+DLvFdmrP_jlhMDc6


Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

https://t.me/ABUHANIFA_UZ


#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈
МАРҲАМАТ ТУМАН ВАҚТИ БИЛАН
┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈ 
07-ФЕВРАЛДАН 13-ФЕВРАЛГАЧА

⏰ БОМДОД: 05:55 - 06:25

⏰ ПЕШИН:   12:45 - 13:00

⏰ АСР:            16:00 - 16:10

⏰ ШОМ:        17:50 - 17:55

⏰ ҲУФТОН:  19:10 - 19:20

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

• Росули акрам соллаллоху алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Шаъбон ойида бир кун рўза тутганларни Жаноби Ҳақ жаҳаннамдан озод қилади. Дунё ва оҳират билан боғлиқ борча истагини амалга оширади.
⏰ Саҳарлик : 05:30
⏰ Ифторлик: 17:50

  Марҳаматликларга Улашамиз..
┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈ 
«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур»
(Зориёт сураси 55-оят.)

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


🤔БОШҚАЛАРНИНГ ҲАЁТИНИ ОРЗУ ҚИЛМАНГ…

Чунки ҳар бир инсоннинг ўзига хос синовлари, дардлари ва қийинчиликлари бор. Ташқи кўринишидан бахтиёр ва фаровон кўринган инсоннинг ички дунёсида сиз билмаган қийинчиликлар, дардлар ва синовлар яширинган бўлиши мумкин.

Ҳар бир киши ўз тақдири билан яшайди ва Аллоҳ ҳар бир инсонга унга мос синовлар, ризқлар ва имкониятларни беради. Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилиш эса сизни ўзингизнинг ҳаётингиздан норози қилишга, тақдирингиздан норозиликка олиб келади. Бу эса Аллоҳга бўлган ишончни заифлаштиради ва қалбда хотиржамликни йўқотади.

Инсон ўз ҳаётига, унга берилган неъматларга шукр қилиб яшаши керак. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда яхши ва ёмон кунлар, бахт ва синовлар аралашиб келади. Ўзингизнинг ҳаётингизни севиб, унга шукр қилсангиз, қалбингиз тинч бўлади ва сизни ҳақиқий бахтли қиладиган нарсаларни кўра оласиз. Аллоҳ таоло сизга энг яхши, сизга мос ҳаётни тақдим этган. Шунинг учун ўз ҳаётингиздан рози бўлинг ва унга шукр қилинг.

Манба: HidoyatUz

https://t.me/ABUHANIFA_UZ


#Ибрат_вақти

Шамолларнинг йўналиши ҳам оят-белгилардандир

Амазонка қалин ўрмонзорининг серҳосиллигини Саҳрои Кабирнинг марказидаги қуриб қолган кўлнинг тубидан кўтарилган фосфор зарралари таъминлаб беради, деб тасдиқламоқда америкалик олимлар. Geophysical Letters ойномасида чоп этилган янги изланишлар сайёрамизнинг олис ҳудудларининг ўзаро боғлиқлигини яна бир бор намойиш қилмоқда.

Шамол Саҳрои Кабирдан чанг ва қум зарраларининг кўтариб минглаб километр ғарбга, Амазонка дарёси ҳудудига олиб бориши аввалдан маълум. НАСА 2006 йилда Ер атмосферасидаги булут қопламларининг ҳаракатиларини кучатувчи CALIPSO номли сунъий йўлдошни учирган эди.

Давоми…


♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи👉https://t.me/+DLvFdmrP_jlhMDc6


#Ғафлатда_қолманг
📣 Эртага пайшанба!

06 февраль, 2025
07 Шаъбон, 1446


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти)

⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
06.02.2025 (Мархамат вақти билан)


Саҳарлик тугаши: 05:30
Ифторлик бошланиши: 17:40

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

ТАҲАЖЖУДГА ТУРИШНИ НИЯТ ҚИЛДИНГИЗМИ?

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ибодатларнинг ичида тунги намоз каби кучлисини кўрмадим», деган.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#xasta_qalblar_davosi

📖 Бақара сураси 170-176 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

Манба: https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy


♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи👉https://t.me/+DLvFdmrP_jlhMDc6


#кун_ҳадиси
┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈
وَقَالَ النَّبِيُّ : كُلُوا وَاشْرَبُوا وَالْبَسُوا وَتَصَدَّقُوا فِي غَيْرِ إِسْرَافٍ وَلاَ مَخِيلَةٍ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар, исроф ва мутакаббирлик бўлмаса бўлди», дедилар».


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар. Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.


۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабибина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!


┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈
«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўмин- ларга манфаат берур»
(Зориёт сураси 55-оят.)

♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи👉https://t.me/+DLvFdmrP_jlhMDc6


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈
Бугун ҳафтанинг, чоршанба куни

05 - февраль 2025 й.
06 - Шаъвол 1446 й.


Ё РОББИЙ!

Бу тонгни раҳмату марҳаматингдан насибадор бўлган ҳолда, гуноҳлари мағфират қилинган, жаҳаннамдан озод бўлган бандаларинг қаторида қарши олишимизни насиб айла!

Улуғ кунларнинг фазлидан, дуоларимизнинг шарофатидан ота-оналаримизни, аҳлимиз, зурриётларимиз, ёру биродарларимиз, қавму қариндошларимиз, жамийки мўмин-мусулмонларни афву мағфират қилгин, икки дунёда саодатмандлардан бўлишлигимизни таъминла, Райён жаннатингдан жой эҳсон эт, энг олий мартаба – Жамолингни кўришга мушарраф айла!!!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


«ABUHANIFA.UZ» расмий каналини дўсту яқинларингизга ҳам улашинг!
┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈
«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўмин- ларга манфаат берур»
(Зориёт сураси 55-оят.)

Каналимизга уланиш учун қуйдаги линкни босинг!
👇👇👇
@ABUHANIFA_UZ


Ўзгаларни айблашдан эҳтиёт бўлинг.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки биродарини тавба қилган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни содир этмагунича вафот этмайди”, - дедилар. Имом Термизий ривояти.

Шарҳ: Агар бирор киши гуноҳ қилиб, кейин ўша гуноҳдан тавба қилган бўлса, энди ҳеч ким унга “Сен шундай гуноҳ қилган эдинг” дейишга ҳақли эмас. Ким шундай қилса Аллоҳ таоло унинг ўзини ўша гуноҳга мубтало этади. Бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки унинг айбини гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир. Аллоҳ таоло сизни ўзгаларнинг айбларини тарқатиш учун яратмади. Балки, Ўзига ибодат қилиш учун яратди. Шундай экан, ўз айбларингизни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Чунки сиз ўзгаларнинг қилган ишлари учун эмас, балки ўзингиз қилган ишлар учун сўроққа тутиласиз. Аллоҳ таоло кимга яхшиликни идора қилса, уни ўз айбларини кўрадиган, ўзгаларнинг айбларини кўрмайдиган қилиб қўяди.

⊱•••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•••⊰
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


#Ибрат_вақти

🤲Дуоингиз ижобат бўлсин десангиз саловтни кўп айтинг!!!

Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юксак Зотдир.

Абу Сулаймон Дороний.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар. Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.


۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабибина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!


♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи👉https://t.me/+DLvFdmrP_jlhMDc6


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📞Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин

⏳ Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

❔ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

😄 Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Манба: @diniysavollar

Кунингиз файзу баракотли бўлсин.


۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи👉https://t.me/+DLvFdmrP_jlhMDc6


#Кун_ояти

«Албатта, Роббинг одамларга нисбатан фазлу марҳамат соҳибидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмаслар», («Намл» сураси, 73-оят).


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРАКАТУҲ ДУШАНБА ТОНГИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»
🍃Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!

🔹 БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабибина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!


Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи 👉https://t.me/+DLvFdmrP_jlhMDc6


#Ғафлатда_қолманг
📣 Эртага душанба!

03 февраль, 2025
04 шаъбон, 1446


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти)

⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
03.02.2025 (Мархамат вақти билан)


Саҳарлик тугаши: 05:30
Ифторлик бошланиши: 17:40

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

ТАҲАЖЖУДГА ТУРИШНИ НИЯТ ҚИЛДИНГИЗМИ?

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ибодатларнинг ичида тунги намоз каби кучлисини кўрмадим», деган.
ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


#Ибрат_вақти

ОЯТАЛ-КУРСИЙ ҲАҚИДА

• Оятал-курсий бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

• Оятал-курсий Қуръони каримнинг тўртдан биридир.

• Фотиҳа билан Оятал-курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

• Ётар маҳали Оятал-курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

• Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал-курсийни ўқиган одам учун жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ

• Уйидан чиқаётганида Оятал-курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.

• Уловга минганида ҳам Оятал-курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

• Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал-курсийни кўп ўқиш керак”, деб айтганлар.

• Намоздан кейин Оятал-курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.


♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.