Репост из: HURRIYAT_UZ_РАСМИЙ_ КАНАЛ
Қидирувдаги “PRADO” рақамсиз ҳолда топилди
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 14.12.2022 йилдаги ундирувчи АТБ “Агробанк” фойдасига қарздор “I.P.” МЧЖдан 191.202.124 сўм кредит қарзи ва судга даъво ариза беришда тўланган 21.000 сўм почта харажати ундириш, ундирувни гаров мулки А.Р.га тегишли бўлган 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Toyota Land Cruiser” русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган.
Бироқ, ижро ҳужжати талаблари бажарилмагач, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган ва гаров мулки ҳисобланган автомашинанинг яшириб қўйилганлиги аниқланиб, автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув ҳаракатлари давомида автомашина фермахонада сақланиб келинаётганлиги ва давлат рақами ечиб қўйилганлиги аниқланди ҳамда тегишли тартибда вақтинча сақлаш учун ундирувчи банк биносига жойлаштирилди.
Эндиликда қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаса, автомашина сотиш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
Расулбек Каримов, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси инспектори
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ