Сафаров Музаффар .
Репост из: Аброр Мухтор Алий | Расмий канал
#ОГОҲЛИК
ИЖТИМОИЙ ОНГ
• Расмдаги кола идиши қизилми?!
• Бир қараганда қизил кўриняпти, аммо у ерда умуман қизил ранг йўқ!
• Лекин нима учун сизга қизил кўринди?!
• Бу ерда ижтимоий онг шакллантириш услуби қўлланилган.
• Сизга бу кола идиши доим қизил кўрсатилган ва унинг қизил рангда бўлиши сизда ишонч бўлиб шаклланган, энди сизга коланинг идишини қора рангда кўрсатса ҳам уни қизил ранг деб қабул қилаверасиз!
• Кўряпсизми?!
• Ижтимоий онг шакллантирилса қорани қизил деб сингдириш оддий ҳол бўлади.
• Бу ранг қора десангиз сизни калака қилишади, сиздан кўнглим қолди, дейишади!
• Ижтимоий онг шакллантирилса қандай хатарлар юзага чиқиши мумкинлигини тушуняпсизми?
• Ўз ота-онасини кофирга чиқаришни диёнат дейиш, ўз миллатининг оёқ кийимини йиртиқ қилиб кўрсатишни қаҳрамонлик дейиш, машинасига газ тўлдира олмай қолса тўпалон қилишни халқнинг дарди деб кўрсатиш, бегона аёлларни «кўнглини олиб» келишни савоб дейиш, буларнинг барчаси ижтимоий онг шакллантириш дейилади.
• Аслида булар диёнат ҳам, қаҳрамонлик ҳам эмас, балки халқнинг дарди баҳонасида бошқа мақсадларни реклама қилиб олиш холос!
• Аслида эса бу ерда кола идиши қизил эмас, қора!
• Ишонмасангиз расмни яқинлаштириб кўринг!
©️ Аброр Мухтор Алий
⚠️Каналга аъзо бўлиш учун
манзил
✅@AbrorMuxtorAliy