Репост из: EFFECT.UZ | Расмий канал
Пропан нархи кескин ошгани бўйича масъул идораларга депутатлик сўрови юборилди
Қайд қилинишича пропан нархи охирги ойлар давомида 2 баробар қимматлашган бўлиб, бу ҳолат кўплаб истеъмолчилар учун иқтисодий-ижтимоий муаммолар келтириб чиқармоқда.
дейилади партия хабарида.
Адолат партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ. асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш, бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўрови юборди.

Мазкур ҳолат нафақат бозор механизмлари шаффофлигини таъминлаш зарурлигини кўрсатади, балки куз-қиш мавсумида ёнилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиши муносабати билан логистика жараёнларини янада самарали ташкил этиш, таннарх шакллантиришда шаффофликни таъминлаш, бозорда ноқонуний ҳаракатлар олдини олишдек долзарб вазифаларни ҳал қилишни талаб этади,