Репост из: Аюпхан Алимов
✅ Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг кенгайтирилган йиғилишида масъулларга Давлат раҳбарининг ҳузурида ўтказилган йиғилишида 100 мингта объектда, 150 мингта хонадонда жами 600 МВт қувватда қуёш панели ўрнатилиши бўйича берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жойларда маҳаллий ҳокимликлар, божхона, Ўзэнергоинспекция, тижорат банклари, таъминот корхоналари ва бошқа тегишли идоралардан иборат ишчи гуруҳ тузиш бўйича кўрсатма берилди.
Шу билан бирга, иқтисод қилишнинг қўшимча манбаларини аниқлаш, реактив батарея ўрнатиш бўйича улгуржи истеъмолчига ёзма кўрсатма бориш, икки босқичлига ўтказиш, ностандарт газ ёндиргичларни алмаштириш бўйича туманлар кесимида ойма - ой график ишлаб чиқиш, 400 та йирик истеъмолчиларда энергоаудит ўтказиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси Республика штаби томонидан алоҳида назоратга олинди.
Умид қиламизки, мазкур топшириқлар ижроси Ўзбекистон қонунчилигига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.