Ф
Фарход
Репост из: Alimoff
Ҳар ким ўз танловида эркин!
Бугун Қонунчилик палатасида виждон эркинлиги ва дунёвийликни таъминлаш бўйича муҳим қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Бу ҳужжат ҳар бир фуқарога ўз динига амал қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини кафолатлайди, давлат эса барчага бирдек муносабатда бўлишини таъминлайди.
Қонун жамиятда турли дин вакиллари ўртасида муроса ва ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, ижтимоий тотувлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, таълим ва бошқарувда дунёвийлик принципларини сақлаш каби масалаларни ўз ичига олади. Диний таълим фақат махсус муассасаларда амалга оширилиши белгиланиб, давлат ишларига диний қарашлар аралашмаслиги кафолатланади.
Натижада, фуқаролар ўз эътиқодида эркин бўлади, қонунлар барча учун бир хил амал қилади, давлат ва жамият муносабатларида дунёвий тамойиллар мустаҳкамланади. Бу эса тинчлик, барқарорлик ва ҳуқуқий аниқликни таъминлайди.
Қонун лойиҳаси 10 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Сиз ҳам ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.
🧠@nurbekalimov