Sanjar Axmedov
Репост из: Mr Abrarov
Метанга куну-тун навбатда туриб совуқ суягидан ўтиб кетган, оиласидаги ногирон ва кичик фарзандларини боқишга қийналган, ва охири дарди оғзидан отилиб чиққан бир мазлумни олиб бориб қамаш шартмиди? Куч тизимлари учун - ҳа, шарт. Чунки улар бундай мазлумлардан ўлгудек қўрқишади. Уларни ҳимоя қилиш эмас, овозини ўчириш - де факто асосий вазифа. Араб баҳорини келтириб чиқарган одам ҳам оддий ялангоёқ тунислик кўча тужжори эди, у ҳам адолатсизлик ва ночорликка чидай олмай ўзига ўт қўйган ва унинг олови қарийб бутун араб дунёсини ўз домига тортганди.
Ғайрат Дўстовнинг қамалиши мамлакатдаги адолатсизликнинг чўққисини англатади. Бу адолатсизлик олдида ҳар қандай хайрия бир тийин.
Ғайратнинг ўша жўшқин видеосидаги нутқи, сўзларни тўғри топиб гапириши, сиёсий ва иқтисодий билимига қойил қолгандим. Агар у адолатли жамиятда, инсон қадрланадиган, тенглик таъминланган мамлакатда яшаганида балки кўплар ўрнак оладиган зиёли бир одамга айланарди ва ўзидаги интеллектуал салоҳиятни тўла юзага чиқарган бўларди.
У - барибир, қаҳрамон.
Ibrat Safo©️
👉 @MrAbrorov