Репост из: 𝗡𝗜𝗟𝗨𝗙𝗔𝗥 𝗧𝗢𝗫𝗜𝗥𝗢𝗩𝗡𝗔 𝗦𝗵𝗶𝗳𝗼 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶
Ассалому алайкум муслималарим
Бугун Ойнага қараб шундай дуо қилинг
Аллохим яратилишимни яхши қилганингдек фелимни хам гўзал қилгин 🤲
чунки Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга,
Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади»
Абу Довуд ривояти
(Оиша (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир...»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди»
Муслим ривояти
Набий ﷺ дедилар:
«Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман.
Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли ҳулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман».
Абу Довуд ривояти.
https://t.me/nilufar_tohirovna