Репост из: XALQ_PARVAR
Прокурордан чиққан ҳокимлар.
Саидали ака прокурор ёки ички ишлар органларидан чиққан ҳокимлар қисқа вақтда ўзини оқлаши мумкин, лекин узун вақтда барибир ўзини оқламайди деб ёзибдилар.
Мен эса прокуратура ёки ички ишлардан чиққан ҳокимлар умуман ўзини оқламайди деб ҳисоблайман. Бунга асосий сабаб биздаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги инсонларнинг миясида шаклланган “жиноятчини топиш” деган фокус. Хоҳлайдими ёки йўқми тизимнинг ўзи уларда ҳамма нарсадан ёки ҳар кимдан шубҳаланишга ўргатиб қўяди.
Уларнинг наздида ҳамма жиноятчи, ҳаммани жазолаш керак. Масалан, ҳозир ва шу ерда жазоланиши керак деган таомил билан иш кўришади. Умуман олганда узоқни кўра оладиган ҳокимларни тайёрлаш дастури зарур деб ўйлайман. Масалан, ривожланган давлатларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан бошқарувга қўйиш амалиётини умуман учратмайсиз, чунки ундай одамларни халқнинг ўзи сайламайди.
Бизда эса ҳокимлар ҳозиргача ҳам тайинланади холос, сайланадиган бўлса, ишончим комилки, бирорта ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили ҳокимликка сайлана олмайди, чунки халқ уларни фақат жазоловчи позициясида қабул қилган.
Бу аслида ёмон эмас, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи одам ҳар нарсадан шубҳаланиши табиий ҳолат, аммо ёмон томони шундаки, улар ҳокимликка ўтган пайтларида мияни олдин ишлаган жойида ташлаб кета олмайдилар.
Шунинг учун биз ҳозир ҳам баъзи ҳокимларни “қама буни, беш йиллигини текшир, ҳозир аризасини ёзсин, бўшат ишдан, йўқот буни” деган хитобларини эшитамиз, асосий муаммо шундаки, “мутлақ ҳокимият чексиз қонунсизликни келтириб чиқаради”.
🌐Каналга обуна бўлинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/XALQ_PARVAR