Mehroj
Репост из: Ziyodov_Mehroj_comments😊🤔😎🤫🇺🇿❤
Афсус, янги йилни яхши хабар билан бошлашни жуда истагандим. Аммо тонгда ўқиган илк хабарим бу ният ва шунга мос кайфиятимни йўққа чиқарди.
Давлатчилик, ҳокимият ишлари қизиқ. Дастлаб уни мустаҳкамлаш учун аввалги тизим ва тузум хатолари тўғриланади, маълум ижобий ислоҳотларга борилади. Бу орқали ўз навбатида омма олдида ижобий имиж шакллантирилади. Аммо, кейин яна шундай хатолар эвазига ўз-ўзига оғир муаммолар яратилади. Жуда содда ва айни вақтда жуда тушунарсиз қоида.
Мана бу видеони ҳамма эсласа керак-а?
Ўзбекистон Энергетика соҳасида давом этаётган шармандали муаммолар ҳақида гапирган Ғайрат Дўстов 15 суткага қамалибди. Унинг қамалишини бугунги тизимнинг мурвати - ҳуқуқ органлари ва суд тизими томонидан қилинган шундай хатолардан бири дейиш мумкин. Ҳа, ўтган бир неча йил ичида мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасида кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга ошди. Буларни эсламаслик, эътироф этмаслик хато ва нохолислик. Аммо шулар қаторида муаммолар ҳақида гапирган фаолларнинг қамалиши, душман сифатида кўрилиб, таъқибга олиниши фаол давом этмоқдаки, бу охир-оқибатда яна бошланғич нуқта сари жуда тез одимлашдир.
Таъқиблар бошида турганлар тушуниши керак, вақт ўтган сари жамиятда ҳар қандай масалага “Ғайрат Дўстовлар иши” призмаси, шу каби бошқа воқеалар берган хулосалар орқали қараш кайфияти кучайиб бормоқда. Бу кайфият ҳатто улар ҳисоблашадиган ягона реаллик –халқаро ҳамжамиятларга-да кўчиб улгурди-ки, вақт ўтган сари ўрнимизни тобора қизиллаштираётган турли рейтинглар ҳам шундан сўзламоқда.
Жуда содда ва кулгили хато. 🤦♂️