❂꯭➣꯭꯭ᬼ꯭🐺oTaBeK🦅🐾ꯥ꯭.,⚔️☝ZaMin☝🖤꯭꯭ᬼ꯭꯭🥀ᬼ꯭❂꯭➣
Репост из: Istanbul Boshkonsulxonasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Болалар уйига жойлаштирилган ватандошимиз Ватанга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига 66 ёшли Я.Х. невараси 2009 й.т. Я.А.ни Туркиянинг Текирдағ вилоятидаги Болалар уйидан Ўзбекистонга олиб кетиш юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Фуқаро Я.Х. 2022 йилдан буён турли маъмурий-ҳуқуқий тўсиқлар сабабли набирасини Ўзбекистонга олиб кета олмай, оғир шароитга тушиб қолган.
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг сентярь ойида Туркия суди томонидан Х.Я. набирасини қарамоғига олиш ҳамда Ўзбекистонга олиб кетиш ҳуқуқини берувчи қарор чиқарилган. Бироқ, қарор кучга киргунга қадар А.Я. Болалар уйидан қочгани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, Болалар уйи маъмуриятининг тақдимномасига кўра Адлия органи томонидан бувиси Я.Х.га нисбатан “набирасини қочишини ташкиллаштирганлиги” юзасидан айб эълон қилинган.
Бош консулхона, Ташқи миграция агентлиги вакиллари, “Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти” ҳамкорлигида юқоридаги айбловларни рад этиш ҳамда Я.А.ни Ўзбекистонга қайтариш юзасидан келишувга эришилди.
Жорий йилнинг 12 январь куни Я.А. бувиси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилди.
Истанбулдаги Бош консулхона ватандошларимизни Ўзбекистонга юборишда яқиндан ёрдам берган ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллигига ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда фуқароларимизни вояга етмаган фарзандларини хорижда назоратсиз қолдирмасликка чақиради.