Репост из: Segment.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний жамоат фош этилди.
Аниқланишича, Божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари динга мутаассибларча берилиб, 2021 йилдан бошлаб мазкур норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган. У ҳар бир дарс учун жамоат аъзоларидан маълум миқдорда пул йиғиб, устозларга берган.
Гуруҳ аъзоларига Миср Араб Республикасида бўлган шахс онлайн, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси оффлайн тарзда диний маърузалар ўтган.
Telegram | Instagram | Facebook
Пойтахтдаги кафелардан бирида божхона идораларининг 3 нафар ходими, ТДШУ талабаси, технопарк директори ўринбосари, автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.