Дониёр Маткаримов
Ўзбекистонда ҳам метапневмовирус аниқланган
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ», демоқда.
Санэпидқўмита касаллик ҳақида маълумот берди. Хабарда ҳозирда республикамизда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилаётгани қайд этиларкан, унинг 1.2 % метапневмовирус эканлиги айтилган.
«Респиратор инфекцияларнинг сўнги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9%да грипп вируси, 30,2%да риновирус, 28,6%да респиратор-синцитиал вирус, 1,2%да метапневмовирус ва 3,1%да бошқа вируслар аниқланган», дейилади унда.
Қўмита ушбу инфекцияларни юқтириб олмаслик учун профилактика ва гигиена қоидаларига риоя қилиш, одамлар гавжум жойларга, айниқса ёш болаларни олиб юришни чеклаш, касаллик белгилари пайдо бўлган оила аъзоларини алоҳида сақлаб, шифокор кўрсатмасига асосан даволанишни тавсия қилган.
Аввалроқ, қўшни Қозоғистонда 30 кишининг бу касалликка чалингани хабар қилинганди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X