БЕХЗОД НАСИВАЛИЕВИЧ.
ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ВА ҚУЁШ СУВ ИСИТИШ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЎРНАТГАНЛАР УЧУН БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗ ВА АФЗАЛЛИКЛАР
☑️Улар қуйидагилар:
▪️Қуёш панелларини уйдан чиқмаган ҳолда онлайн харид қилиш мумкин. Бунинг учун https://energymarket.uz/ платформасидан фойдаланинг;
▪️Жисмоний шахслар қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил муддатга фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишлари мумкин;
▪️Бунда, 5 киловаттгача қуёш панеллари ва 200 литргача бўлган қуёш сув иситиш қурилмаларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имтиёзлари асосида берилади;
▪️Фуқаролар ушбу қурилмаларни тўлиқ харид қилинганларида қуёш панеллари харажатларининг БҲМнинг 20 баробаригача (6,8 млн сўм) ва қуёш сув иситиш қурилмаларининг БҲМнинг 7 баробаригача (2,4 млн сўм) қисмига Энергияни тежаш жамғармаси томонидан компенсация ажратилади;
▪️Ушбу қурилмаларни ўрнатганингиздан сўнг, электр таъминоти корхонаси билан электр энергиясини (Сиздан) сотиб олиш бўйича шартнома имзолашингиз мумкин;
▪️Агар хонадонингизга 5 кВт қувватдаги қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатсангиз, бу сизга ўртача 30 млн сўмга тушади ва у бугунги кундаги тариф билан ҳисоблаганда ўртача 4 йилда ўзини қоплайди. Кейинги 16 йил қуёш станциясидан чиққан электр энергиясига пул тўламайсиз;
▪️Қуёшли хонадан дастури асосида хонадонингизда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ортган қисмини электр таъминоти корхонасига сотиб Soliq.uz иловаси (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile) орқали даромад олишингиз мумкин. Бу тадбиркорлик фаолияти деб ҳисобланмайди ва бунинг учун ҳеч қандай солиқ тўламайсиз;
▪️Электр таъминоти корхонаси хонадон эгасидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттирган электр энергиясининг ҳар бир кВт⋅соатини 1000 сўмдан сотиб олади;
▪️Қуёш панеллари ўрнатган (ўрнатилган ер майдони учун) жисмоний ва юридик шахслар 3 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод бўладилар. Шунингдек, қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга аккумуляторлар билан ўрнатилган бўлса — 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод этилади;
☝️🏻Ҳозирги ўрнатилган замонавий электр ҳисоблагичлар икки томонлама ҳисоблайди. Яъни, хонадонингизда ишлаб чиқарилган электр энергиясини электр таъминоти корхонасига сотганингиз ва электр таъминоти корхонасидан олганингизни ҳисоблаб беради;
▪️Бу борадаги барча жараёнларни (қуёш панелингиз орқали ишлаб чиқариш, соатлик, кунлик, ойлик истеъмолингиз, ортиқчасини тармоққа узатаётганингиз, қабул қилганингиз ва бошқалар) қўл телефонингиздаги махсус илова орқали онлайн кўриб боришингиз мумкин.
Қуёш панеллар учун кредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈