...
Репост из: QAMASHI TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чим маҳалласида янги билим маскани эшик очди
Замонавий дунёда таълим тизими тараққиётнинг асосий устуни саналади. Хусусан, илм-фанга чанқоқ, келажак учун муносиб кадрларни тарбиялайдиган таълим масканлари ҳар бир жамият учун беқиёс неъматдир. Ана шундай маърифат чироғини ёқиб келаётган марказлардан бири – "Zamaxshar" таълим маркази ўзининг янги босқичига қадам қўйди.
Бугун "Zamaxshar" таълим марказининг навбатдаги филиали Чим маҳалласида ўз фаолиятини бошлади. Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари ва устозлар иштирок этишди.
Маросим давомида туман ҳокими Хуршид Усомонов нутқ сўзлаб, таълим марказининг бугунги кундаги аҳамияти, ёшларнинг билим олиши учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапирди. Чиндан ҳам, бугун ҳар бир маҳаллада замонавий таълим муассасаларининг ташкил этилиши нафақат болалар учун, балки бутун жамият учун катта ғоявий ютуқдир.
Янги бинонинг рамзий лентаси нуронийлар томонидан кесилиб, таълим маркази раҳбари Суҳроб Чоршанбиевга бино калити топширилди. Шундан сўнг меҳмонлар янги иншоотни кўздан кечириб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Очилиш маросимида Қуръон тиловати янгради, тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга халқона меҳмондўстлик ила дастурхон ёзилиб, ош тортиқ этилди.
Бу янги филиал келажак авлод учун зиё масканига айланиб, илм йўлида улкан муваффақиятлар эшигини очишига ишонамиз. "Zamaxshar" таълим марказининг бу саъй-ҳаракатлари юртимиз маърифатини янада юксалтиришга хизмат қилсин!
Фахриддин Чориев
@QAMASHI_TV 👈 Каналига уланинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!

🚖 OkayGo taxi хизмати 1412 (қўнғироқ бепул