Репост из: MAHALLA HUJJATI | МАҲАЛЛА ҲУЖЖАТИ
“Маҳалла_еттилиги_Ипотека”_ВМ_691.pdf
#қарор
#PDF
“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида ажратиладиган ипотека кредити бўйича тартиб тасдиқланди
Ҳукумат қарорига кўра:
➖ якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади;
➖ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади;
➖ мазкур ипотека кредитлари қоида тариқасида Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ажратилади;
➖ мазкур ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ажратилади.
@Mahalla_hujjati