ТМ
Тошпўлатов Меҳмонали
Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
РЎЗАДОР МИЛКИГА УКОЛ ОЛИШИ
#рўза
❓1577-САВОЛ: Рўзадор милкига укол қилдирса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замонамиз уламолари тери ости, мушаклар ораси, ёнбош ва милкка укол қилиш билан рўза бузилмайди, дейдилар. Чунки мўътабар фиқҳий китобларимизда тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши, совуқ сувда ғусл қилиш натижасида тери орасидан ичкарига сув ўтиши кабилар рўзани очмаслиги айтилган. Шунинг учун ҳам милклар орасига укол олиш рўзани бузмайди. Фақат рўзадор қон ва дориларни ҳалқумдан ичкарига ўтиб кетишидан эҳтиёт бўлиши керак. Акс ҳолда рўзаси очилиб кетади. Шунинг учун бундай муолажаларни имкон бўлса, оғиз очгандан кейинга қолдирган маъқул. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar