Репост из: 🇺🇿 KUTUBXONA_UZ 📖📚|Rasmiy kanal
ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА
Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота-онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа, бор, Аллоҳга шукр, ота-онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота-онанг тирикми деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман, — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди.
Эй ота-онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну кун Аллоҳдан мол-давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота-онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан маҳфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.
📚 @kutubxona_uz_1