𝘕𝘪𝘒𝘖𝘓𝘈


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Эзотерика


2021-йил 28-май 11:03 яратилган

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Эзотерика
Статистика
Фильтр публикаций




Kanal bu yerda 👌👆




ЮЗ НЕГА ҚИЙШАЙИБ ҚОЛАДИ❓

Юзимнинг бир томони қийшайиб қолди деб невропатологга шикоят қилиб келган беморга "юз нерви невропатияси” деб ташхис қўйишади. Юз нерви шамоллаши зудлик билан шифохонага ётқизиладиган касалликдир. Агар ўша куниёқ даволаш бошланмаса, бемор умрбод хунук бўлиб қолиши мумкин. Ҳар бир инсоннинг энг суюкли аъзоси бу унинг юзидир. Ҳақиқатан ҳам юз нерви шамоллаб, юзи қийшайиб қолган беморни даволашни асло кечиктирмасдан ўша заҳотиёқ бошлаш керак. Акс ҳолда касаллик асорати ачинарли бўлиши мумкин. Бу касаллик эътиборсизликдан бўлади. Масалан: Чўмилиб, юпин кийиниб уйдан чиқиб кетиш. Совуқ ёмғирли ҳавода қолиб кетиш. Бош кийим кийишни ёқтирмаслик. Соч турмаги бузилса уни тўғрилаш осон бироқ юз шакли бузилса уни ҳатто косметолог ҳам тўғрилай олмайди. Чунки нерв функцияси тикланмас экан. Юзда икки хил функцияни бажарувчи нерв бор: Биринчиси бу юз нерви бўлиб, у фақат ҳаракат толаларидан иборат ва мимик мускуллар ҳаракатини таъминлайди; Иккинчиси бу уч шохли нерв бўлиб, асосан сезги толаларидан иборат. Уч шохли нерв зарарланса юз қийшайиб қолмайди, балки ўта кучли санчувчи оғриқлар пайдо бўлади. Юз нерви зарарланса, оғриқлар кузатилмайди, сезги бузилмайди. Чунки юз нервида сезги толалари йўқ. Демак юзнинг иккита нерви икки хил вазифани ўзаро бўлишиб олишган: бири сезги учун жавоб беради, иккинчиси ҳаракат учун. Даволаш эрта бошланса, шифокорлар тажрибасида бемор 2-3 ҳафта ичида тузалиб кетади. Агар бемор ўзгариш сезмаса унда бу ҳолат жин тегишидан бўлади.
Бу ҳақида Воҳид Абдуссалом Боли ўзларининг «Соримул баттор» китобларида ҳикоя қиладилар: Бир йигит ҳузуримга келди. Юзи адашмасам, ўнг томонга аниқ қийшайиб қолган эди. «Руқия» ни ўқишим билан унинг тилидан жин гапира бошлади ва йигит унга озор берганини айтди. Мен кўрмаганлиги туфайли йигит тасодифан шундай қилиб қўйганини тушунтирдим. Сўнг жинлар бу тариқа инсонга ҳамла қилиши ҳаром эканини унга айтиб, уни яхшиликка чақирдим ва ёмонликдан қайтардим, у айтганларимни тўғри қабул қилиб йигитнинг танасидан чиқиб кетди. Йигит оғзи эса ўз жойига текисланди деганлар. Агар бемор жин тегиши сабаб юзи қийшайиб қолган бўлса, бунда ҳам икки ҳил ҳолат бўлади. Биринчиси жин инсон ичига кириб юз нервини бузиб, чиқиб кетган бўлади, буни ҳам шифокорлар даволашади. Иккинчиси инсон танасига жин кириб олган бўлади, буни эса шаръий руқия ўқийдиган кишилар даволашади валлоҳу аълам.

Канал👉 @ruqiya_islom


Сеҳрдан сақланишлик учун суннат бўлган амаллар.

Эркаклар учун жамоат ила намозни адо қилишлик. Доим жамоат ила намозни адо қилишлик сабабли инсон шайтондан ҳимояланган бўлади ва бу борада сусткашлик қилишлик сабабли шайтон унга ғолиб келади. Қачонки, шайтон ғолиб келса, у ҳолда унинг ичига ҳам кира олади ва унга сеҳр ҳам қила олади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирор жойда уч киши бўлсалар ва жамоат ила намозни адо қилмасалар, у ҳолда шайтон улар устидан ғолиб келади. Бас, жамоатни маҳкам тутинг. Чунки, подадан ажралган қўйни бўри ейди" деганлар. (Имом Абу Довуд ривояти)

Тухфатул аимма"- Имомларга тухфа китобидан. 446-бет.

Канал👉 @ruqiya_islom


ЖИНДАН СЕҲРНИ ЎРНИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ ВА УНГА ИШОНИШ МАСАЛАСИ!

Инсон ичига кириб олган жинни сўроқ қилиб ёки мажбур қилиб сеҳрнинг ўрнини билишлик жоиз. Чунки бу билан сеҳрдан тез қутилиш мумкин. Баъзи инсонлар жинлар алдоқчи қолаверса бу масалада шайтонга ишониб қолиш бор деб бу ишни мумкин эмас дейишади лекин бу ҳатодир. Биз мусулмонлар шайтонга ишонмаймиз шунинг учун бориб текширамиз, текшириш эса шайтонни тасдиқлади дегани эмас бу ишни зарари йўқ. Чунки бу даволаниш бобидан бўлиб бунда зарарни кетқазиш ҳамда инсонга фойда бор. Бу масалага Қуръоннинг «Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар» ҳужурот сураси 6 чи ояти далил бўлади. Руқиядан хабарибор аҳли илимларнинг деярли барчалари бу ишни мумкин дейишган. Руқиядан хабари йўқлар садди зария бобидан тақиқлайди, руқия алоҳида илм бўлиб унинг ўз олимлари бор. Бу масалада Воҳид Абдусалом Болий ўзларининг соримул баттор китобида. «Сеҳрнинг ўрни қаерда бўлиши ҳақида сўрашда токи унинг гапи рост экани маълум бўлмагунча уни тасдиқламаслик лозим. Агар жин сеҳр фалон ерда деса, у ерга сеҳрни топиб келтиришга бир кишини юбориш лозим, агар топа олмаса, жин ёлғончи бўлади. Чунки жинлар ёлғонни сувдай ичади» деганлар.

Агар жин айтган жойда ҳақиқатдан сеҳр бўлиб, уни топсангиз, сувга ушбу оятларни ўқинг⤵️:

🔹 Фотиҳа сураси.
🔹 Аъроф 117-122 оятлари.
🔹 Юнус 81-82 оятлар «Қола Муса... дан мужримун» гача.
🔹 Тоҳа 69-оят «Иннама сонаъу... дан ата» гача.
🔹 Фалақ сураси.
🔹 Нос сураси.

Эслатма: Сувни идишга қуйиб бўлгач юқоридаги Қуръон оятларини ўқиётганингизда оғиздан чиқаётган нафасингиз сувга тушиб, уни тебратиб турсин. Сўнг ўша сеҳрни дам солинган сувга солиб ювилади ва сеҳрни олиб ёқиб юборилади. Сувни одамлар юрадиган йўлдан узоқроқ ерга сепилади, ёнган нарсини кўмиб юборилади.

Қўшимча маълумот: Сувга дам солишда сеҳрнинг турига қараб унга мос келадиган оятларни қўшиб ўқиш тавсия қилинади, масалан эр-ҳотин ўртасини бузиш учун қилинган сеҳрга Бақара сураси 102 оят. Касал қилиш учун қилинган сеҳрга Исро сураси 82 оят. Валлоҳу аълам.

Канал👉 @ruqiya_islom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нима деб ўйлайсиз, бу видеодаги ҳодисалар монтажми?

Бунисини Аллоҳ биладику, лекин шунақа воқеалар билан бизга ҳам мурожаат қилиб туришади.


©Абу Хир

Каналимиз:
@ruqiya_islom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Майда майда ёгар кор
Гуё кукда ини бор... :)




Allohga qasamki bu videoni ko'rishni maslahat beraman.
Bu videoda oddiy xalq tilida tushuntiradigan bo'lsak bir ilmli kishining qanday qilib folbin (sexrgar ) bo'lib ketgani haqida
Mexribon va Rahmdil Alloh hech birimizni to'g'ri yo'ldan adashtiramsin omin.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳамид_Адам
ТАВБА ҚИЛГАН СЎФИЙ СЕҲРГАР-6
Тавба қилган собиқ сеҳргар Ҳамид Адам, ғайб ҳақида

Канал👉 @ruqiya_islom

Тез кунларда давоми бор...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳамид_Адам
ТАВБА ҚИЛГАН СЎФИЙ СЕҲРГАР-4
Тавба қилган собиқ сеҳргар Ҳамид Адам туморлар ҳақида.

Канал👉 @ruqiya_islom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сепилган сеҳрга бир мисол, видеода сепилган сеҳр қанчалик тез таъсир қилишини кўришингиз мумкин.
Мазлумларга Аллох шифо берсин


👇👇👇👇
@ruqiya_islom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳамид_Адам
ТАВБА ҚИЛГАН СЎФИЙ СЕҲРГАР-3
Тавба қилган собиқ сеҳргар Ҳамид Адам сеҳргарларнинг соҳта кароматлари ҳақидаги маърузаси.

Канал👉 @ruqiya_islom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳамид_Адам
ТАВБА ҚИЛГАН СЎФИЙ СЕҲРГАР-2
Тавба қилган собиқ сеҳргар Ҳамид Адам сеҳргарларнинг мухри ва чилласи ҳамда телепорти ҳақидаги маърузаси.

Канал👉 @ruqiya_islom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳамид_Адам
ТАВБА ҚИЛГАН СЎФИЙ СЕҲРГАР-1
Ушбу видеода тавба қилган собиқ сеҳргар Ҳамид Адам ўзининг бошидан кечирган кечинмалари ҳақида гапириб беради.

Канал👉 @ruqiya_islom


ДУО ҚУРОЛ КАБИДИР

Дуо ва паноҳ тилаш мақсадида айтиладиган зикрлар қуролга ўхшайди. Маълумки, қурол фақат ўткирлиги билан эмас, балки қурол эгасининг кучи билан қурол ҳисобланади. Қачон қурол бекамикўст, уни тутган билак ҳам бақувват бўлса, зарб таъсирини тўсадиган монеъликлар бўлмаса, ана ўшанда қурол душманни ер тишлатади. Аммо мазкур уч шартнинг бири йўқолса, кутилган натижа юзага чиқмайди.

Бинобарин, дуонинг ўзи яроқсиз (яъни, Аллоҳ ёқтирмайдиган сўзлардан иборат) бўлса ёки дуо чин қалбдан чиқмаса ёки дуонинг ижобат бўлишига тўсқинлик қиладиган бошқа монеълик бўлса, дуо ўз самарасини бермайди.

Канал👉 @ruqiya_islom


Уламолар ҳикматларидан:


«Зикр амалларнинг энг афзали ва энг енгилидир. Айниқса, енгил бўлгани боис Рамазон кечаларида янада афзалроқ бўлади. Қадр кечасида эса савоби бир неча ўн минг баробарига кўпайиши умид қилинади.

Зикрларнинг энг афзали тавҳид калимаси бўлиб, унинг энг афзал сийғаси ушбудир:

" لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد و هو على كل شيئ قدير"

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайин қодийр».

(Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. Мулк Уники, ҳамду санолар Унгадир ва У барча нарсага қодир Зотдир).

"Саҳиҳайн"да келган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бу калимани юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганнинг савоби берилади», дедилар.

Агар банда Рамазоннинг охирги ўн кунининг ҳар кечасида бу дуони юз мартадан айтадиган бўлса, албатта Қадр кечасида ҳам айтган бўлади. Энди Қадр кечасининг фазилатини, яъни амаллар савоби бир неча баробарига кўпайтирилишини ҳисобга олсак, бу зикрни 100 марта айтган одам худди 300000 (уч юз минг)та қул озод қилгандек бўлади! Зотан, озод қилинган бир қул туфайли банда дўзахдан озод қилинади.
"Саҳиҳайн"да келганидек: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ таоло (ўша қулнинг) ҳар бир аъзоси эвазига унинг аъзоларини дўзахдан озод қилади», дедилар.

***
Нақадар хайратланарли фазилат!
Бироқ, одамларнинг бу кечаларда бундай амалдан ғафлатда бўлиб, шунча савобдан бебаҳра қолишлари ундан-да хайратланарлироқ!

https://t.me/ruqiya_islom


#Домовойлар

Домовойлар булар хонадонда яшайдиган жинларнинг бир туридир. Уларнинг ҳам яхшиси (безарари) ва ёмони (зарар берадигани) бўлади.

Безарарлари одамларга ўзини билдирмай яшайверади.

Иккинчи тоифаси эса ўзини билдириб туради ва бу қуйидаги баён қилинган нарсаларда аён бўлади.

1. Нотаниш ҳар хил шарпаларнинг кўриниши

2. Уйда бесабаб жанжаллар бўлиши

3. Ҳар хил нотаниш овозларнинг чақириши, эшитилиши ва ҳоказо

4. Ҳар хил майда нарсалар отилиши

5. Нарсаларнинг йўқолиб қолиши ва яна пайдо бўлиши

6. Уй эгаларининг бир хилдаги қўрқинчли тушлар кўриши

7. Кечаси кимдир уй эгасини босиши, бўғиши

8. Идишларнинг бесабаб синиб кетиши


Уйдаги жинларни кетказиш учун нима қилиш керак?!

Уй жинларидан ёки уйдаги сеҳрдан фориғ бўлиш йўллари:

1. Уйни тайёрлаш. Бу учун уйдан шариатга хилоф бўлган нарсаларни чиқариб ташлаш керак бўлади: Сигарет. Ароқ, суратлар, калян ва ҳоказо.

2. Уй эгаларининг гуноҳ ишлардан тавба қилиб шариатга мувофиқ ҳаёт кеширишлари

3. Уйнинг ҳар бир хонасининг ўртасида туриб баланд товушда азон айтиш, ўқишни билса шаръий руқия ўқиш.

4. Ҳар бир уйнинг деразалари ва эшикларни очиб қўйиш

5. Сувга Фотиҳа, оятал курси, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари билан дам солиб, шу сувни уйнинг деворларига ва ҳар бир уйнинг (ҳаммом ва ҳожатхона истисно) бурчагига пишилатиб сув сепадиганда сепиб чиқиш (уйнинг бурчаклари жинларнинг яхши кўрган жойлари бўлади)

6. Мушклик иссириқга (хуйшбўй арабча иссириқ) ҳам юқорида кўрсатилган оятлар билан дам солиб ҳар бир уйда тутатиб чиқиш.

7. Юқоридаги келган ҳаммаси қилиб бўлгандан сўнг қуйида келадиган, уйдан жинларни ҳайдашга ўқилган мўлжалланган Шаръий руқияни баланд овозда қўйиб қўйиш.

Шу нарсаларни кунига икки маҳалдан (эрталаб, ва кечки пайт) уйдаги жинлар йўқ бўлгунча қилиш тавсия этилади. Уйдан жинларнинг чиқиб кетгани эса юқорида келган аломатлар йўқ бўлиши билан бўлади. Айрим вазиятларда уй эгаси тушида бирор бир ҳайвон уйидан чиқиб кетганини ҳам кўриши мумкин.

Аллоҳнинг каломи билан дам солинган сувлар оёқ билан босиладиган ва нажосат (ҳожатхона ва ҳаммом) бўлган жойларга сепилмайди.

@islomiy_shifo


Фолбинларнинг ишлаш системаси

Кўпгина одамларга "фолбинлар ғайбни билмайди" десангиз. "Киришимиз билан исмимизни айтиб берди, уйимда нима қаерда турганини айтиб берди" деб фолбинларни ғайбни билишини даво қилади ёки бўлмаса "у кучли фолбин, нарсамни топиб берди" деб қолади.

Аслидачи, аслида қандай?! Фолбинлар исмингизни, уйингиздаги нарсалар қаерда турганини қаердан билади?

Система эса қуйидагича:

Демак, кимдир фолбинни олдига кирди, у эса "келин палончи" деди. Маълумки фолбинлар жинлар билан ишлайди. Яъни уларни уларга хизмат қиладиган жинлари бўлади. Уларнинг жинининг кўплиги, ёки кучли кучсизлиги фолбинларнинг куфрининг катта кичиклигига қараб фарқ қилади. Фолбиннинг Аллоҳга куфри, осийлиги қанчалик катта бўлса шунча шайтонларию, жинлари кўп ва кучли бўлади.

Инсон фолбининг олдига кирганда ўша одамни исмини айтиши бу бор йўғи фолбинларнинг жинлардан маълумот олиши холос. Яъни, сиз кирдингиз, уларнинг жинлари сиз киришингиздан олдин сиз ҳақингизда фолбинга айтиб бўлган бўлади, жинлари эса маълумотни сиз кутиб турганингизга ёки бўлмасам сизнинг шайтонингиздан олади ва фолбинга етказади. Ҳар бир инсонда шайтон бўлиши ва инсонинг Аллоҳга итоатига қараб кучли ёки кучсиз бўлиши ҳам сахиҳ ҳадисларда келгандир.

Кейинги найранг: Сизни уйингизда қаерда нима турганини айтиб бериши ҳам юқорида келган система каби ишлайди. Яъни жинлар бу маълумотни сизнинг шайтонингиздан олади ёки бўлса сиз киргунингизча сизни уйингизга бориб битта "разведка" қилиб келади. Маълумки жинларнинг айримлари жуда тез учадиган бўлади.

Йўқолган нарсани топиб бериш:

Сиз фолбинни олдига кирдингиз, унга нарсангиз қаерда йўқолганини айтдингиз ва сизга айтган нарсангизни қаердалигини топиб берди. (Одатда бу нарсани эплолмайди). Лекин¸ тўғри топган бўлса буни системаси ҳам оддий. Фолбин сиз "йўқотдим" деган жойингизга ўз жинларини юборади. Жинлари эса ўша ерга бориб ўша ердаги жинлардан суриштиради, кўргани бўлса айтиб тўғри чиқиб қолиши мумкин, бўлмаса юзта ёлғонни қўшиб айтиб юбораверади.

Фолбинларнинг ишлаш системаси шунақадир. Бўлиб ўтган нарсани жинлари орқали, суриштириб билиб олиши мумкин. Лекин¸ келажакда бўладиган нарсани улар била олмайди.

Уларнинг найрангларига алданиб қолманг.

Показано 20 последних публикаций.

19

подписчиков
Статистика канала