Фильтр публикаций


Яхши гумонда бўлиш. Ижобий фикрлаш.

Ижобий фикрлаш ҳар қандай шароитда ҳам ечимга йуналтирилган фикрлаш тарзига эга бўлиш, яъни барча қийинчиликларга қарамай, ечим топа олиш қобилиятидир. Хаётга ижобий қараган инсон осонликча хасталанмайди.

Гўзал бўл ва кўрганларингни ҳам гўзал ҳолда кўр.


Биз тасаввур қилган "ёмон" нарсалар аслида гўзал. Масалан: вулқонлар фақатгина ўлим ва оловни олиб келмайди. У инсоният манфаати учун яратилган қимматбаҳо элементлар ва маъданларнинг юзага чиқишига ҳам имкон беради.
Йиртқич хайвон сифатида қараладиган акулалар аслида жуда яхши тозаловчидирлар. Улар денгиздаги жасадларни тозалазга ёрдам беради. Улар инсонларга кам холларда зарар беради.

Инсон нимани кўп ўйласа, ўша нарса юз беради. Қандай ўйласангиз, шундай яшайсиз. Инсон ўзидан, холатидан, Аллоҳим берган ризқидан доим мамнун бўлиши керак.
Масалан: эрталаб уйғонганда "Алхамдулиллах, янги кун бошланди. Иншааллаҳ бугунги куним мазмунли бўлади, сониямни хам зоё кетқазмайман, иншааллаҳ" деб бошлаши керак.

Кўчага чиқмоқчи бўлдиз, лекин ёмғир ёғвотти. "Уффф, яна ёмғирми?!" деб ношукурлик қилмасдан, "Машааллоҳ, Аллоҳимнинг роҳмати бўлмиш ёмғир қанчалар гўзал ёғвотти, алхамдулиллах" деб яхши томонларини кўринг.

Доимий пессимизм, доимий умидсизлик ва ўзига нисбатан паст баҳо инсонни янада ёмонроқ вазиятга тушуриб қўяди.

Тахорат олиш, Қурон ўқиш/тинглаш, намоз ўқиш, ғусл қилиш, Аллоҳим яратган гўзалликларга қараш ва уларни тафаккур қилиш ижобий фикрлашга ёрдам беради.

Оқ қоғознинг ўртасига кичкина қора нуқта ёзилса, хамма ўшани кўради. Шунинг учун "Хар бир инсонда хато ва камчиликлар бўлиши мумкин. Мен хатоларим билан борман, уларни тузатаман, хеч ким мукаммал эмас" деб фикрлашимиз керак.

Хаёт бу қараш. Қайси ойнадан қарасез, ўша ойнадан кўрасиз. Келинг, дард деб билган нарсаларни кўриб чиқамиз. Улар ростанам дардми?


Бинту Шакур




Аччиқ хақиқат...


Баъзан, баъзи табассумлар ғамгин бўлади…


Миллийлигимиз гўзал барибир🤍




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оналар учун. Фарзандни тўғри тарбиялаш сирлари.




Вақт қиличга ўхшайди, агар сен уни кесмасанг, у сени кесади.

Агар сен вақтингни Хақ билан машғул қилмасанг, у албатта сени ботил билан машғул қилади.

Аллоҳни олдидаги даражангизни билишни хохласез хозир машғул бўлаётган ишизга қаранг. Ана шу сизнинг даражангиз.


*эшитганларим ва китоблардан ўқиганларимдан.


Мўминнинг зарари тегмайди ва зарар кўрмайди.


Чиройли тушлар энг гўзал жойида битади...

*Нусайба


📍Тавсия қилмайман!

Бу китобни китоблар оламига кириб келаётган, ўтиш даврида бўлган ёшларга ва айниқса қизларга ўқишни маслаҳат бермиман.Агар сиз анчадан бери китоблар оламида яшасез дастлабки саҳифаларидан асарни саёз ёзилганини хис қиласиз.

Китоб асосан қарама қарши жинс вакиллари ўртасидаги муносабат хақида. Бу фикрлар замирида эса харом муносабатлар хақида гап кетаётгандек. Мўмин ва мўмина ўртасида севги хақида гапирилганда фақат никоҳ бор. Уни синаб кўриш, яқиндан гаплашиш , агар у бўлмаса бошқаси бор деган нарсалар йуқ.

Наби Йилдиз бу китобда кўпроқ бузғунчилик, нотўғри тарғиботга йул қўйган деб ўйлиман. Нафсга ёқадиган нарсаларни қоғозга ўраб кўрсатган.

Масалан:
"У ҳам сен билан тенг ҳаракат қилмаса, демак воз кечиш керак. Чунки сен каби харакат қиладигани бор."


йуқ, бунақасини топиб бўлмайди. "розовые очки" ларни ечиш керак.

"Идеал инсонсиз ва идеал инсон сизни излаяпти. Албатта сиз уни топасиз".


Йуқ, йуқ. Асло унақа эмас. Идеал эмассиз ва сизга доим бир хил муносабатда бўладиган идеал инсонни тополмайсиз.

Хуллас, қисқа қилиб этганда бу китоб севгидан қалби куйганлар учун.(Юқорида айрим қисмларини мисол тариқасида ёздим.) Бунақа китобларни ўқиб вақтимизга зулм қилгандан кўра шайхимизани китобларини ўқиган яхши.

Китобни 100% ёмонламиман. Яхши тарафлариям бор. Хамма турк китобларига ўхшаб ичи тўла ақлли гаплар, иқтибослар.

Бинту Шакур




Китобхонлик, китоб ўқиш қўпол қилиб этганда хайвонга ўхшаб олдидан чиқган ўтни ейишга ўхшамайди. Китобхонлик ари каби нозик, танлаб-танлаб асал йиғиш кабидир. Яъни китобхон бирор бир китобни ўқишдан олдин ушбу китоб унинг иймонига зарар келтирадими, йуқми шуни билиши керак. Муаллифсиз китобларни ўқимасликни тавсия қиламан. Уламоларимиз эса басмаласиз бошланган китобларни ўқишдан қайтаришган. Битта нотўғри танланган китоб орқали хаётизда катта бурилиш бўлиши мумкин.

Ўзимни бошимдан ўтган. Турк адабиётига қизиқишим сабабли таржима қилинган китобларни кўп ўқир эдим. Бора бора бу ўзимга ишончсизлик, эгоизм ва туркча феминизмга олиб келди. Айрим китоблар сабабли эркакларга нафрат туйғуси хам бўлган. Алхамдулиллах, хозир хаммаси яхши. Аллоҳим насиб қилса умуман ўқишни тавсия қилмайдиган китоблар билан хам бўлишаман.

Бинту Шакур


Репост из: م
Хозир ўқишга келиш давомида бир нарсани кўриб шу фикрла хаёлимга келиб қолди.

Қиз болани ўқиш учун бошқа давлат у ёқда турсин шахар/вилоятга юбориш хавфли. Нега? Чунки у қиз бола, агар ман ота/ака бўганимда манам ўз ахлимни юбормаган бўлардим.

Лекин танганинг иккинчи тарафи хам бор. Ўша қизни тарбиясини гўзал қилиб, хулқ соҳибаси қилиб юборса хам бўлади. Бизда эса бунинг акси. Қиз болага "у мумкин эмас", "бу мумкин эмас "деб турли чекловлар қўйишади. Кейин оҳирида кўрмаганнинг кўргани қурсин бўлади. Аллоҳим асрасин.

Шунинг учун ота оналар қизларига гўзал тарбия бериши керак. Тарбия, хулқ шу қадар ишончли бўлсинки, бошқа шахар/вилоятга кўнглини тўқ қилиб юборолсин.

Гап фақат қизлар тарбиясида эмас, ўғил болалар тарбиясига хам тегишли. Ўғил болага қанақа қилиб ўзини, нафсини тийиб юришни ўргатиши керак. Қарс икки қўлдан чиқади. Ана шунда хаммаси яхши бўлади.

Агар қизидан қаттиқ хавотир олса бирор махрамини (ака, ука, отаси) қўшилиб бориши керак. Керак бўлса бутун оиласи билан вақтинчалик кўчиб келиши керак. Ислом хеч қачон аёлларни илм олишини тақиқламаган, балки уларни таълим олиши эркакларникидан устунлиги таъкидланган. Баъзи радикаллар қизларни ўқитмайди, ўз стреотипларига ботиб қолишган.

Яна бир нарса қиз болага ишонч билдирилдими, имконият берилдими, демакки бу ишончни оқлаши керак. Имкониятни суиистеъмол қилмаслиги керак.

Қизини бошқа юртга, шахарга юборган ота она "қизим ўқиб юрибди" деб ўйлайди, қиз эса бу ерда "билганини" қилиб юрса ота онанинг шунча қилган мехнати бир тийин бўлади. Хеч қачон рози бўлишмайди, хеч қачон.....


Бинту Шакур


Шайхимизнинг «Бахтиёр оила» китобларида «куёвликка номзод келинликка номзод билан учрашиб, унга назар солишга ҳақли» дея шундай ҳадис келтирилган:

Жобир розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоху алайхи вассалам: «бирортангиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлса-ю, уни (ўша аёлнинг) никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».
[Абу Довуд, Шофеъий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган].

демак, уйланишдан олдин ўзининг бўлажак умр йўлдошига назар солишгина жоиз экан. тамам.
«назар солиш нега?» десангиз:

юз – жамолнинг ойнаси, ундан кишининг чиройи ҳақида тўлиқ хулоса чиқариш мумкин.
қўлдан эса баданнинг бошқа қисмлари ҳақида, масалан, ориқ-семизлик каби ҳолатларни билиш мумкин.
•ҳаракати, юриш-туриши, қад-қомати ҳақида шундай ҳам тасаввур олса бўлаверади.


)


Иккинчи ярмингизни танлар экансиз, унинг тақвосига, Аллох ва Расулига бўлган итоатига эьтибор беринг. Негаки, тақводор инсон сизни севса, хурмат қилади, ардоқлайди, мабодо севмаса хам зулм қилмайди. Зеро, хақиқий эркак икки сифат - диндорлик ва гўзал хулқ билан сифатланган бўлади.

(ўзимга ва хали турмушга чиқмаган ухтийларга эслатма)


Инсонлар 2 гуруҳга бўлинади: "Муқаддима" китобини ўқимаган ва "Муқаддима" ни ўқиган.

Аброр Муҳтор Али


Телефон қилган номаҳрам эркак эканлигини билгандан кейин овозини майинлаштириб гапирган аёлга лаънат бўлсин...

Показано 20 последних публикаций.