Фильтр публикаций


Репост из: Ҳикмат истаганга...
Кузатувларга кўра Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги жанговор ҳаракатларда Покистоннинг Карачи порти, Исломобод аэропорти, Лаҳор қурол-яроғ омбори, Туркиядан етказиб берилган барча Байрактар дронлари Ҳиндистон ҳаво кучлари томонидан Фейсбукда яксон этилди.






Qalbi hasta bo'lganlarning dardiga shifo ber, yo Rabb.
Ba'zan shifo insondir.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Odamlarni laʼnatlash, garchi ular adashgan bo‘lsalar-da, ularni to‘g‘irlab qo‘ymaydi va ezgulikka yaqinlashtirmaydi. Balki undan uzoqlashtiradi. Bu salbiy mavqedan ko‘ra, gunohkor birodaringga peshvoz chiqqaning, uni daʼvat qilish yoki haqqiga duo qilganing yaxshi.

Uni shaytonga o‘lja qilib tashlab qo‘yma!

Shayx Yusuf Qarzoviy, “Islomiy uyg‘onish inkor va radikalizm o‘rtasida” kitobidan

Mubashshir Ahmad

@Nurulyaqin_uz


“Muqaddima”ni o‘qib tushunmadingizmi, demak hayotda ham ko‘p narsani tushunmay, o‘tkazvoryapsiz.

Hikmat istaganga.




Bir soqov tush ko’rib, aytmoqqa xoh,
Dunyo kar ekan, na foyda so’z voh.


Ushbu sahifa Said Komil Muhammad Karim ustozning sahifalari kirib kuzatishingizni tavfsiya beraman!


Репост из: Ҳикмат истаганга...
Нутқ ва мантиқ ўзакдош сўзлардир.

Она тили эса, ўз тилида мантиқий фикрлашни ўрганадиган фандир.

Агар бола мактабда ўн бир йил она тилини ўқиса-ю, ўз фикрларидан эплаб мантиқий сўз туза олмаётган бўлса, демак, она тилини ўқитишимизда муаммо бор.

Она тили филология атамаларини ёдлаш фани бўлмаслиги керак.
Она тили мантиқий нутқ қилишни ўргатиши керак.

Тилшунослигимиз шу даражага чиқиши керак. Бўлмаса унинг фан эканлигидан фойда йўқ.


Репост из: Ҳикмат истаганга...
УЛАМОЛАР ДУНЁВИЙЛАШИШИ КЕРАК

XVI асрдан бошлаб Марказий Осиёда исломлашув жараёни кучайди. Дастлаб Ўзбекхоннинг Олтин Ўрдада исломни қабул қилиши ва шариатнинг давлат бошқарув асоси қилиб олиниши натижасида Дашти Қипчоқ (Украина, Шимолий Кавказ, Қозоғистон) қипчоқлари исломни қабул қила бошлади. Бу жараён узоқ — то XIX асргача давом этди.

Марказий Осиёнинг исломга қайтишида Амир Темур ва Темурийларнинг ҳиссаси ҳам катта. Амир Темур минтақадан мўғул таъсири ва яса қонунларини кучсизлантирган бўлса. Мирзо Шоҳрур Темурийлар давлатининг пойтахти сифатида бугунги Афғонистондаги туркий шаҳар — Ҳиротни ўз пойтахти сифатида танлади ва у ерда шариат қонунларини жорий қилди.

Бироқ, бу бугун кўпчилик ўйлаганидек таназзулга эмас, балки юксалишга олиб келди, ва масалан, Самарқанд дунё илм марказига айланди.

Бунинг сабаби, Темурийлар шариат қонунларининг ортидаги дунёвий масалаларни тўғри тушунган эдилар. Шунинг учун ҳам, Улуғбек Самарқанддаги дунёвий мадрасасининг пештоқига ўзининг илмий изланишларига ҳидоят бўлган оятни нақш қилди.

Темурийлардан сўнг, Шайбонийлар даврида жамиятда шариат қонунлари ва тасаввуф кучайди. Эндиликда ислом уламолари икки хил йўналишда: жиноят ва жазо масаласида қозилик, тасаввуф ва тариқат масаласида пешволик йўлидан кетишди.

Шайбонийлар давридан кейин Марказий Осиёда дунёвий масалаларни чуқур ўрганган ва уни тадбиқ этган уламолар деярли кузатилмайди.

Ваҳоланки, Биринчи Ренессанс — Тоҳирийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар даврида дунёвий масалаларни чуқур ўрганган кўплаб диний уламолар етишиб чиққан эди.

Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Марвазий, Кеший, Шоший, Фаробий, Балосоғуний, Замахшарий, Хўжандий, Низомулмулк, Ғаззолий, Мотуридий, Бухорий, Ибн Муборак ва бошқа олимлар диний уламо бўлиш билан бирга, уларнинг ҳар бири бирор аниқ, табиий ёки ижтимоий, гуманитар фанларда етук уламолар эдилар.

Уларнинг ҳар бирининг асарларини ўқисангиз, ортида қандайдир илоҳий ҳикмат турганини кўрасиз.

Бироқ, Марказий Осиёда илмнинг дин ва дунёвийга айрилиши атеист-коммунистлардан аввалроқ содир бўлганди ва унда ўзимизнинг айбимиз ҳам бор эди.

Тасаввуф ва тариқатда пешволик ҳам, қозилик масалаларига ҳам ушбу илмларнинг жамиятшунослик билан боғлиқ жиҳатлари унутилган ҳолда ўрганилди ёки ҳақиқий олимлардан ўтиб, ўзгалар қўлида қолиб кетди.

Ваҳоланки, жамиятшунос ва сиёсатшунослар билишадики Қуръон ва Суннат барча соҳалар каби жуда кўп ижтимоий масалаларга илмий ва ҳикматга асосланган, соғлом ақл билан тафаккур қилса ўз исботини топадиган масалаларни ўз ичига олган.

Масалан биргина Вадо хутбасини олинг. Унда бутун жамият ва давлатни ислоҳ қиладиган тартиб қисқа ва лўнда баён қилинган.

Зотан Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)га қисқа жумлалар билан олам-олам маъноларни ифодалаш қобилияти берилганди.

Масалан, Фаробий ва Ибн Сино ўзларининг сиёсатга оид асарларида Вадо хутбасидаги масалалар ортидаги ҳикматларни шарҳлаб беради.

Умуман олганда, унда шундай дейилади:

1) Нафсингизнинг ҳаққини адо этинг;
2) Аёлларнинг ҳаққини адо этинг;
3) Оиланинг ҳаққини пдо этинг;
4) Жамиятнинг ҳаққини адо этинг.

Ифротдан (ҳаддан ошишликдан) сақланинг! Сиздан олдин ўтганларнинг ҳалокатга учрашларига диндаги ифротлари сабаб бўлган эди.

Юқоридаги жумлалар қисқа ва лўнда бўлиб, аслида бир-нечта докторлик диссертацияси учун мавзу бўладиган улкан ижтимоий ва сиёсий ҳикматларни ўз ичига олади. Бироқ, борми шундай тадқиқотиларимиз?

Шундай қилиб, бугун ҳам илоҳий ҳикматнинг дунёвий масалаларга оид қисмларини ўрганадиган ДУНЁВИЙ УЛАМОЛАРГА эҳтиёж сезмоқдамиз.


Репост из: Ҳикмат истаганга...
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Классик таълим дастурларининг аввалида албатта Илм олиш одоби деган мавзу бўлади.

Агар ўқувчида муаллим олдида одобни сақлаш деган тушунча бўлмаса, у бераётган билимга нисбатан ҳам ҳурмат бўлмайди.

Ёки аксинча, агар илмга нисбатан ҳурмат бўлмаса, унда ўқитувчига нисбатан ҳам ҳурмат бўлмайди.

Ҳар икки ҳолатда ҳам таълимда самара бўлмайди.

Энди шундай ҳолат бутун ўлка ва тизимда кундалик ҳолатга айланиб қолган бўлса-чи?! Яъни мактабларда ўқувчилар ўқитувчиларни менсишмаса, улар берган таълимни қандай менсишади?!

Агар таълим тизимининг ўзи ўқитувчини ҳурматсиз қилиш, шу билан ўқувчиларни таълимдан бездиришга қаратилган бўлса-чи, ундан қандай самара кутиш керак?!

Албатта самара бўлмайди. Шунинг учун таълимдек муқаддас вазифа муқаддаслигича қолиши, унга сиёсат аралашмаслиги керак.

Юқоридаги видео қайси мамлакатда олинганини билмадим, лекин бизда "Педагог мақоми тўғрисида" қонун қабул қилинган ва ушбу қонун барча қонунлар сингари амалда ҳаётда акс этиб келмоқда. Бизда "Нажот— таълимда" деган рост шиор билан таълим соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Фақат таълим туфайли бизнинг келгуси авлод Россияда яланғоч ерда эмаклатилмайди, балки Кипр оролларида ноутбукини қўйиб, денгизга қараб, дастурлар тузиб ўтиради.

Бироқ, видеодаги ҳолат қайси мамлакатда бўлган бўлса ҳам, агар мен ўша мамлакатда яшаганимда ва бирор иш қилиш қўлимдан келганида, албатта, таълим даргоҳининг стратегик аҳамиятини англаган ҳолда, унга сиёсатни бир қадам ҳам йўлатмаган бўлардим.

Ўзингиз ўйланг, мана шу нарсаларни кўрган-билган ўқувчида қандай қилиб таълимга иштиёқ пайдо бўлади?!

Ким мактаб ўқитувчиларини шу фойдасиз ва бесамара иш билан машғул қилиб, миллатни таълимдан совитяпти, ўша мамлакатда?!

Яхшиям биз бундай мамлакатда яшамаймиз. Акс ҳолда учинчи дунё мамлакатлари қаторидан ҳали бери чиқа олмайдиган, тўйларда ток ургандек ўйнаб, миллионни концертида на(та)ша ҳақидаги ҳазилларга кулиб, билетдан ортган пулга Иксбет ўйнаб, қарзига ўзимизни осадиган миллатга айланиб қолган бўлар эдик.


Репост из: Ҳикмат истаганга...
Cambridge IGCSE деган таълим стандарти бор. У халқаро миқёсда ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим (secondary education) даражасини қанчалик муваффақиятли тамомлаганини баҳолайди.

Ушбу тизимда турли фанлар қаторида Тарих фанидан ҳам имтихон топшириш мумкин.

Зарурат тақозосидан ушбу стандарт бўйича тарих фани дарслиги ва ушбу фандан тушадиган саволларни ўрганиб чиқдим.

Биласизми, кембриджликлар тарихни ҳақиқий фан даражасига олиб чиққан экан. Улар тарихни ўқитиш ва баҳолашда, бизга одат бўлиб қолганидек, "Иккинчи чақириқ Олий Мажлис қонунчилик палатасининг йигирма саккизинчи сессияси кун тартибидаги охиридан учинчи масала нечинчи бор ўқишда қабул қилинди" деган алламбало усулдан бормайди.

Тарихни воқеаларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, бугунги кунга таъсири ва тўғри/нотўғрилиги бўйича ўқитиб, саволларда энг кам баҳони тарихий фактларни билишга беришади. Асосий нарса эса, инсоннинг тарихий маълумотларни тушуна олиши, уларнинг сабаблари ва оқибатларини била олиши, бошқа муқобил ҳолат ёки ечимлар бўлган ёки бўлмагани каби таҳлилий-мантиқий қобилиятларни билиш ҳисобланади. Ўқувчилар ана шу қобилиятлар билан тарих фанини ўзлаштиргани аниқланади.

Маблумки тарих сиёсатга хизмат қилади. Сиёсат эса ўзгаради. Тарихни сиёсат асосида ўрганганлар вақти келиб сиёсат ва манфаатлар ўзгариб кетганида ҳам, худди ҳозир коммунизм даврида тарихни ўрганганлар воқеъликка мослаша олмаётганидек, ҳаётда ўз йўлини топа олмайдилар.

Шунинг учун тарихни ўрганиш аслида манбаларни рост/нотўғрисини ажрата олиш, тарихий воқеаларнинг сабаб ва оқибатини тушуна олишни мақсад қилиши керак.

Энди, биласизми, бугун Кембридж томонидан тарихни ўрганиш бўйича йўлга қўйилган бу усул қачон пайдо бўлган?

Бунга Ибн Халдун асос солган. У ўзининг Муқаддима асарини айнан мана шу усулни кашф этишга бағишлаган.






O‘limdan kechdim,
Himmatni yechdim,
Men og‘u ichdim,
G‘urbatda jonim,
Kel ko‘rda holim!




Ustoz ko’rmagan shogirt har maqomga yo’rg’alar.



Показано 20 последних публикаций.