2021 йил 25 май куни Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судида судланувчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан расмий муносабат Жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва бошқа моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун озодликдан маҳрум этилган ва айни вақтда 1-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар;
М.Юнусалиев (1984 й.т., 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 27.04.2019 йилдан қамоқда),
Ғ.Муроджонов (1987 й.т. 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 27.04.2019 йилдан қамоқда),
А.Қудратов (1980 й.т., 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда),
Э.Шарипов (1987 й.т., 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда),
С.Юлчиев (1989 й.т., 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда) лар Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг 2021 йил 25 май кунидаги сўровномасига асосан бошқа жиноят иши бўйича ЖИБ Янгийўл шаҳар судига юборилган.
Суд жараёни давомида соат 15:30 ларда, М.Юнусалиев, Ғ.Муроджонов ва А.Қудратовлар суд томонидан қўйилган айбловлардан норозиликларини билдириб, қўлларидаги лезвия бўлаклари билан чап қўл билак қисмига тан жароҳат етказиб, турли ноўрин талабларни қўйиб, ИИО ходимларни қонуний талабларни бажармаган.
Маҳбуслар соат 20:00 ларда 1-сон Тергов ҳибсхонасига олиб бориб топширилган.
https://t.me/joinchat/RljF3Y91gp309aIF