❗️
Банклар маҳаллаларда2024 йил 16 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида
Шаҳрисабз шаҳри ва
Қамаши туманида
Марказий банк Қашқадарё вилоят бош бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимлиги,
тижорат банклари томонидан «Лойиҳалар ярмаркаси» ташкил этилди.Ярмарка доирасида тижорат банклари томонидан “Сайҳунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари асосида ишлаб чиқилган
450 дан ортиқ бизнес-режалар маҳаллаларда тадбиркорликни бошлашни истаган фуқаролар таклиф этилди.
Тадбир давомида тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, имтиёз ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy