🧕🧑‍⚕️ SALOMATLIK ENERGIYASI 


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Ayollar turmushi va salomatligi uchun eng zarur va qimmatli ma'lumotlar kanaliga xush kelibsiz! Berilgan ma'lumotlarni shifokor nazorati ostida qóllang!
Murojaat uchun: @S_M12_08

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Седана минг бир дардга даво.

✅ Седана ингичка ва қовоқ уруғига ўхшаган қуртларни ўлдиради, уни асал билан еса буйрак тошини туширади. Иситмаларга 1 чой қошиқдан капаласа фойда қилади.

✅ Кечаси сиркада ивитиб ва бурнига озгина тиқиб ётилса, бош оғриғи қолади, чўзма бош оғриғи ҳам қолади.

✅ Сирка кўшиб яралар ва кўғирга суртиш. Тумовга чўққа сепиб тутатса ҳамма вирусларни ўлдиради.

✅ Осилиб турган сўгал, холлар, доғ, айниқса, песни кеткизади (суртиб боғлаш керак).

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг






@Salomatlik_energiyasi


Овқатланиш учун энг мақбул вақтлар

☑️Нонушта: соат 07:00 — 08:30 оралиғида тановул қилиш керак. Лекин 10:00 дан кеч қолмаслик керак.

☑️Тушлик: соат 12:30 — 14:00 оралиғи яхши. Лекин 16:00 дан кечиктирмаслик керак.

☑️Кечки овқат: 18:00 — 19:30 оралиғида овқатланинг. Лекин 21:00 дан кеч эмас. Ухлашдан 3 саот олдин истеъмол қилингани мақсадга мувофиқ

❗️Яқинларга ҳам улашинг







@Salomatlik_energiyasi


𝗔𝗧𝗜𝗚𝗜 99.000  𝗦𝗢'𝗠𝗗𝗔𝗡  𝗠𝗘𝗚𝗔 𝗦𝗞𝗜𝗗𝗞𝗔 𝗡𝗔𝗥𝗫😳

𝗕𝗨𝗡𝗔𝗤𝗔 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥 𝗛𝗘𝗖𝗛 𝗞𝗜𝗠𝗗𝗔 𝗬𝗢'𝗤

Opamni kanali, JUMA munosabati bilan 1kunlik katta sikidka boshladilar, hamma shu kanalda hoz, ulgurvolilar

Zakazlar:
@MBO_adminka ga yozilar

𝗧𝗘𝗭 𝗔'𝗭𝗢 𝗕𝗢'𝗩𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚
https://t.me/+o2bVMNhAqz4yZTMy
https://t.me/+o2bVMNhAqz4yZTMy
https://t.me/+o2bVMNhAqz4yZTMy

𝗛𝗔𝗠𝗞𝗢𝗥𝗜𝗠𝗜𝗭
https://t.me/+R9nNohode5gzNjRi
https://t.me/+R9nNohode5gzNjRi


👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌Оддий поза билан варикоз томирларининг олдини олиш

✅Ушбу ҳаракатни бажараётганда веноз томирлари чиқиши яхшиланади, оёқларнинг шишиши йўқолади ва чарчоқ ҳисси бартараф бўлади. Бундан ташқари, варикоз томирлари бўлганларнинг азобини енгиллаштиради.

✅Ёгада бу асана “Випарита Карани” деб аталади. Инсон оёққа турганда қарийди, тескари ҳолатда эса, тананинг барча жараёнлари орқага қараб кетади ва шу туфайли инсоннинг танаси ёшаради. Энг фойдали нарса бу ҳолатда жим бўлишдир.







@Salomatlik_energiyasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌱#Ҳайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум!
Яна бир янги тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!






@Salomatlik_energiyasi


Совуқ чой буйракда тош йиғади

☑️Чикогодаги Лоёла университети тиббиёт маркази совуқ чой инсон саломатлиги учун хавфли эканлигини аниқлашди.

☑️Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, совуқ чой таркибидаги моддалар буйракда тош пайдо бўлишига олиб келади.
Улар бу касалликка мойиллиги бор кишилар имкон қадар совуқ чой ичмаслик кераклигини таъкидлашмоқда

❗️Яқинларга ҳам улашинг






@Salomatlik_energiyasi


📍Ширинликлар иммунитет тизимини пасайтиради

‼️ Ширинликни истеъмол қилгандан кейин 6-7 соат ичида тананинг иммунитет тизими 17 маротаба пасаяди.

👉 Гап шундаки, кимёвий таркиби ва хоссалари бўйича шакар С витаминига ўхшайди. С витамини эса иммунитетни кучайтирувчи воситадир. Ушбу моддаларнинг кимёвий таркибининг ўхшашлиги туфайли тана уларни шакарни кўп истеъмол қилиш билан аралаштириши мумкин.

👉 Иммун тизимининг ҳужайралари C витамини билан озиқланади, лекин улар хато қилиб, шакарни ўзлаштириши мумкин, чунки кимёвий тузилиши бўйича у аскорбин кислота билан бир хил. Аммо у ҳужайрага кирганда, глюкоза ва фруктоза бирикмаси уни ичкаридан дарҳол йўқ қилади, бу эса иммунитетни пасайтиради.

‼️ Шу сабабли касаллик даврида ширин аралашмалар ва сироплардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

❗️Яқинларга ҳам улашинг






@Salomatlik_energiyasi


Картошка билан ёшариш сири

✅Қандай тайёрлаймиз: бунинг учун картошкани тозалаб арчиб қирғичдан ўтказинг ва сиқиб сувини олинг. Картошка сувидан 2 ош қошиқ олиб 1 стакан сут билан аралаштиринг. Юз учун малхам тайёр.

✅ Қўллаш: Малхамни суришдан олдин юзни яхшилаб ювинг. Тайёр малхамни юзга яхшилаб хамма жойига суринг. Ниқобни 20-30 дақиқа давомида тинч қолдиринг ва илиқ сув билан ювинг. Ажин ва юздаги қарилик аломатларини ёқотиш учун кунора 10 ёки 15 марта қўлланг.

❗️Яқинларга ҳам улашинг







@Salomatlik_energiyasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум!

🍂Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍂 Кунимиз ҳайрли ва солиҳ амалларга бой бўлсин!
🍂 Роббим, икки дунё бахт-саодатини насиб айласин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲



❗️Яқинларга Ҳам Улашинг





@Salomatlik_energiyasi


Қора нон истеъмол қилиш қандай афзалликлари мавжуд?

☑️ Озишга ёрдам беради;
✅ Анемияни олдини олишга ёрдам беради;
☑️ Юрак саломатлиги учун жавобгар;
✅ Нервларни тинчлантиринг вазифасини бажаради;
☑️ Оқ сочларнинг олдини олишга хизмат қилади;
✅ Овқат ҳазм қилиш тизимини тозалаш вазифасини бажаради;
☑️ Терини янги сақлашга ёрдам беради;

❗️Яқинларга ҳам улашинг






@Salomatlik_energiyasi


АГАР БОШИНГИЗ ОҒРИСА, БОДОМ ИСТЕъМОЛ ҚИЛИНГ.

Бодом таркибида яллиғланишга қарши восита бўлган салицин мавжуд. Бу бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради.

Аспирин каби кўплаб оғриқ қолдирувчи воситалар таркибида салицин мавжуд. Бодом шунингдек магнийга бой, бу қон босимини нормаллаштиришга, стресс ва ташвишларни бартараф этишга, бош оғриғини енгиллаштиришга ёрдам беради.

❗️Яқинларга ҳам улашинг






@Salomatlik_energiyasi


Помидор ота бўлишга ёрдам беради

✅ Помидорда ликотин деган модда бор. Ана шу ликотин моддаси эркаклик уруғини шамоллаш ва бошқа жароҳатлардан ҳимоя қилади.

✅ Ота бўлишни истаган эркакларга помидорни кўпроқ ейиш тавсия этилади.

✅ Бундан ташқари, помидор шарбати таркибида темир, кальций, С ва Е витаминлари юқори даражада бўлади

✅ 100 грамм маҳсулотнинг қуввати 21 ккалга тенг

❗️Яқинларга ҳам улашинг






@Salomatlik_energiyasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

Инсонларнинг ҳаракатлари, фикрлари ва ҳиссиётларига ўз нуқтаи назарингиз билан баҳо берманг. Сиз уларнинг ичида нималар кечаётганини ҳатто ярмини ҳам билмайсиз... ва била олмайсиз хам...
Сиз яхшиси шунчаки табассум қилинг! Ассалому алейкум Қадрдон!






@Salomatlik_energiyasi


Анор ҳомиладор аёллар учун фойдали

Таркибида фолий кислота ва бошқа витамин, микроэлементлар кўплиги ҳомиладор аёлларда бачадон ва йўлдош орасидаги қон алмашинувини яхшилайди.

Бачадон мушаклари тонусини созлайди ва боланинг нерв тизими ривожланишида яхши ёрдам беради.

Туғруқдан кейинги даврда эса она сути кўпайишига ёрдам беради.

❗️Яқинларга ҳам улашинг







@Salomatlik_energiyasi


🍃Занжабилли сув - энг фойдали ичимлик

🪵 Занжабил ёғ бирикмаларини эритишдан ташқари, умумий саломатликни яхшилашга ёрдам беради. Ушбу тетиклантирувчи ичимлик танани зарарсизлантиради ва ёғни имкон қадар тезроқ эритади.

✅ Бунинг учун занжабил илдизининг ингичка бўлаклари ва 1,5 л. сув керак бўлади.

✔️Сувни қайнатиб олгач, унга занжабилнинг ингичка бўлакларини қўшинг. Паст оловда 15 дақиқа давомида қайнатинг. Кейин аралашмани оловдан олиб, салқинлаш учун қолдиринг. Тайёр бўлгач, сиқиб олинг ва кун давомида ичинг.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг





@Salomatlik_energiyasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

Куз жуда ажойиб фасл! Фақат кузнинг замирида нега яшаётганинг, қандай яшашинг кераклигини қайта қайта англайверасан. Бир зумда ўтиб кетадиган қисқагина ҳаётингизда, бу кунни муҳим ва такрорланмас кунга айлантиринг. Бор-йўғи яшашдан завқланиш ва кимгадир яхшилик қилишни унутмасангиз бўлгани... Ассалому алайкум.







@Salomatlik_energiyasi


📍Турп уруғи доғларни кетказади

✔️ Қўл ва юздаги доғлар турли сабабларга кўра пайдо бўлади. Уларни табиий усулда даволаш мумкин.

🔻Бунинг учун турпнинг уруғи ун ҳолига келгунча янчилади. Унга ун қўшиб хамир тайёрланади ва тананинг доғли жойларига суртиб қўйилади.

☑️ Муолажа ҳафтада 2 бор такрорлаб турилади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг







@Salomatlik_energiyasi


📍Қазғоқнинг оддий даволари
 
🔻Уй шароитида қазғоқдан халос бўлишнинг бир-нечта самарали усули мавжуд.

🔘 3 чойқошиқ майдаланган лавр япроғи 1 стакан қайноқ сувда дамланади. Идишнинг оғзи ёпилиб, бир соат давомида тиндириб қўйилади. Тайёр дамлама музлаткичда сақланади. Ҳар гал сочларни ювиб бўлгач, шу дамламадан кераклигича олинади ва тана ҳароратига келгунга қадар иситилади. Бош терисига суртилади. Дамлама суртилгач, бошни ювиш талаб этилмайди.

🔘 Тенг миқдорда (1:1) олма сиркаси ва сув аралаштирилади. Уни иситиб, бош терисига суртилади. Бошни иссиқ қилиб ўраб қўйилади. 20 дақиқадан сўнг ювилади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг






@Salomatlik_energiyasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌦 Ассалому Алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин! 🍁

🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Юзингиз нурга
🍂 Кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин.

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!






@Salomatlik_energiyasi


Овқатланишда тавсиялар

✅Овқатни яхшилаб чайнаш керак: ҳазм қилиш оғиз бўшлиғида бошланади. Яхшилаб чайнаш орқали ошқозон ва ичак ишини анча енгиллаштирган бўласиз.

☑️Ўта қайноқ ёки ўта совуқ нарса еманг. Гап шундаки, ошқозонда овқатни ҳазм қилиш жараёни овқатнинг ҳарорати одам танаси ҳарорати билан бир хил бўлсагина бошланади.

✅Қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилинг. Қатиқда ичак фаолиятини нормаллаштирувчи фойдали бактериялар бўлади!

❗️Яқинларга ҳам улашинг






@Salomatlik_energiyasi

Показано 20 последних публикаций.