“Нефтчи”-“Турон” учрашувининг сўнггида тартибсизлик келиб чиққани ҳақидаги видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий баёнот берди ва вазият назоратга олинганлигини маълум қилди.
Ҳозирда барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Воқеага алоқадор ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига конуний баҳо берилади», - дейилади баёнотда.
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFcprmAiayT9jpOTlA