САЪД ИБН РАБИЪНИНГ СЎНГГИ СЎЗЛАРИ
Тобеин муҳаддислардан Яҳё ибн Саид ал-Ансорий ҳикоя қилади:
Уҳуд жанги бўлган кун эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-Саъд ибн Рабиънинг аҳволи ҳақида ким менга хабар келтиради, - дедилар.
Бир киши (бу одам ё Убай ибн Каъб ёки Муҳаммад ибн Маслама эди):
-Ё Аллоҳнинг Расули! Мен келтираман, - деди. Сўнгра жасадларнинг орасидан уни ахтара бошлади. Уни кўрган Саъд ибн Рабиъ:
- Бу ердан нима излаяпсан? - деди. У зот:
- Пайғамбар алайҳиссалом сенинг аҳволингни билиб келишим учун мени юбордилар, - деди.
Саъд ибн Рабиъ унга бундай деди:
- Пайғамбар алайҳиссаломга ўн иккита жароҳат олганимни, уларнинг ҳар бири ўлимга олиб келувчи жароҳат эканини хабар бер. Мадиналикларга шуни етказ: агар улардан бирортаси ҳаёт эканида Аллоҳнинг элчисига бир нарса бўлса, улар Аллоҳнинг ҳузурида илгари суришга ҳеч қандай узр ва баҳона топа олмайдилар”.
«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇 http://telegram.me/joinchat/Vt8jbr4vdBR-z1uP