Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Реклама учун: @talimads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Ta'lim sifati past maktablar buyrug'i 2024.pdf
156.7Кб
⚡️545 та мактабда таълим сифати пастлиги маълум бўлди, мазкур мактабларга бориб ишласангиз қўшимча устама берилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 26.03.2024 йилдаги 95-сонли буйруғи билан 2024-2025-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур мактабга бориб ишлайдиган педагогларга эса қўшимча устамалар тўлаб берилади. Ўтган йили шундай мактаблар рўйхати 642 та эди. Бу йил таълим сифати паст бўлган мактаблар сони 545 тани ташкил этмоқда.

🗂Буйруқ матни ва мактаблар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

32.2k 2 745 45 61

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️22 май куни информатика ва ахборот технологиялари фанидан қайта аттестация ўтказилади

15-16 апрель куни бўлиб ўтган аттестация тест синовлари вақтида pedkadr.uzedu.uz платформасида носозликлар юзага келиб, ишламай қолганлиги ҳақида хабар бергандик. Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

Унга кўра, 16 апрель куни тест топшириқларини тўлиқ бажаришга улгурмаган педагоглар розилиги билан 2024 йилнинг 22 май куни информатика ва ахборот технологиялари фанидан қайта аттестация ўтказиш белгиланди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

63.2k 1 1.5k 105 107

⚡️15-16 апрель кунлари ўтказилган аттестация тести синовлари қайтадан ўтказилиши керак

Хабарингиз бор, 15-16 апрель куни бўлиб ўтган аттестация тест синовлари вақтида pedkadr.uzedu.uz платформасида носозликлар юзага келганлиги сабабли, Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари тестлардан яхши натижа қайд эта олмаганлиги аниқланган. Кўпчилик педагоглар мазкур ҳолатдан норозилигини билдириб, аттестация тест жараёнлари қайта ташкил этилишини талаб қилмоқда.

Хўш, бу вазиятда қандай йўл тутиш лозим?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 4 бобида педагог ходимларнинг аттестация натижалари юзасидан мурожаат қилиш қилиш тартиби белгиланган.

Бунда аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари лозим. Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ёзма равишда ёки ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Ариза кўриб чиқилгач, педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ёки малака синови материалларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижалари ўзгартирилиши лозим.

Агар 15-16 апрель куни бўлиб ўтган аттестация тест синовларида бўлгани каби, ўқув фани бўйича тест ёки малака синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланса, вазирлик тест синовларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш лозим.

Бизнингча, ММТВ педагоглардан ёзма мурожаат келиб тушишини кутмай, тест синовларини қайта ташкил этиш чораларини кўриши зарур. Чунки, бундай ҳолат 15-16 апрель кунлари бутун Республика бўйлаб кузатилган.

Ҳозирча мазкур ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий баёнот берганича йўқ.
Манба.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

50.2k 1 905 75 121

⚡️Аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш мумкин

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни аттестатсиядан ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир орқали (реал вақт режимида) кузатиб бориш имконияти яратилди.

📹 Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 

➡️ https://cams.uzedu.uz/

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

40.3k 1 526 16 52

⚡️Аттестацияда кимнингдир ёлғон ваъдаларига ишониб, касбий обрўйингизга хавф туғдирманг

Азиз педагоглар!

Аттестация жараёнларига ҳам жуда оз фурсат қолди. (Эртадан, яъни 15 апрель кунидан бошланади)

Мазкур жараёнлар сизнинг билим ва малакангизни синовдан ўтказади ҳамда янги билимларни эгаллашингизга туртки бўлади, деб ишонаман.

Қадрли устозлар!

Ўйлайманки, малака синовларининг адолатли ва шаффоф ўтказилишида ҳар бирингиз шахсий намуна кўрсатасиз. 

Сиз, албатта, билим ва касбий тажрибангиз билан ушбу малака синовларидан ёруғ юз билан ўта оласиз. Мен бунга ишонаман!

Жараёнларда барчангизга муваффақият ёр бўлсин!

P.S.: Кимнингдир ёлғон ваъдаларига ишониб, касбий обрўйингизга хавф туғдирманг. Сизнинг обрўйингиз бу бутун тизимнинг юзидир!


Мактабгача ва м
актаб таълими вазири Ҳилола Умарова

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий
каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://
t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

39.6k 1 139 88 129

#ЭСЛАТМА
⚡️2024/2025-ўқув йилига қадар барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги сертификатга эга бўлиши лозим

Ҳурматли хорижий тиллардан дарс берувчи устозлар!

✅Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига мувофиқ:

➡️ 2024/2025-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

❗️Мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги барча хорижий тил устозлари 2024/2025-ўқув йилига қадар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини эслатади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

54.5k 2 432 39 62

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📸📸
Ўқитувчи учун Самарқанд, Бухорога бориб келиш ҳам орзу

Ушбу видеода ўқитувчи Андижон вилояти ҳокимидан Самарқанд ва Бухорога бориб, саёҳат қилиб келишга ёрдам сўрамоқда.

Аслида ўқитувчилардан “бунинг учун сизлар нима қилиб берасиз”, деб сўраш ҳам ноўрин. Уларнинг муаллимлик қилишдек машаққатли меҳнати учун ҳам бу илтимосни сўзсиз бажариш даркор.

Учрашувда ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмонов “Агар шу мактаб битирувчиларини 70 фоизи олий таълимга ўқишга кирса, устозларни чет эл саёҳатига юборишни ташкил қиламиз”, - дея қўшимча қилди.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

43.8k 1 329 72 176

Малака (тест) синов куни талаб қилинадиган сўровномани қаердан олиш мумкин?

Савол:

Саволим шундан иборатки, аттестация куни паспорт ва сўровнома олиб келинсин дейилибди. Сўровнома деганда нима назарда тутилган? Уни қаердан олиш мумкин?

Жавоб:

Сўровномани шахсий кабинетдан "Мурожаат ҳақидаги илова файли" тугмачасини босиш орқали юклаб олиш мумкин!

📌 Сўровнома шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан электрон ёки босма равишда тақдим этилганда, аттестация жараёнига кириш учун рухсат берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


🌙 Муборак Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

Ушбу муқаддас кунларда Ватанимиз равнақи учун салоҳиятли янги авлодни камол топтириш йўлида амалга ошираётган барча ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини, замонавий билим ва кўникмаларга эга, интилувчан ва серғайрат ўқувчиларингиз кўпайишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Барчангизга соғлик, узоқ умр, хонадонларингиздан файз-барака аримасин, Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


⚡️Эртадан барча ходимлар учун кетма-кет 3 кунлик дам олиш кунлари бошланади, бугун эса ҳамма ходимлар камида 1 соат вақтли уйига кетиши керак

Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлади. Булар:

🔴 10 апрель, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

🔴 11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔴 12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

🟢 13 апрель, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

🔴 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

❗️Шунингдек, Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилиши белгиланган.

Эртага, 10 апрель — Рамазон Ҳайити, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 9 апрель куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


⚡️Расман: 10 апрель – Рамазон ҳайити куни этиб белгиланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

72.7k 2 519 11 76

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📸📸
Педагоглар аттестация куни қандай қоидаларга амал қилиши лозим?

Педагог кадрларнинг малака тоифаси тест синовлари бўйича видеойўриқнома тайёрланди.

🎞 Юқоридаги видеойўриқномада аттестация куни амал қилиш лозим бўлган қоидалар, белгиланган вақт ва имтиҳон тартиби ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


#Расман
⚡️Аттестация тести ўтказиладиган саналар белгиланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мазкур малака тоифа синовлари ўтказилиш вақти белгиланди.

Унга кўра:

➡️ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 15-16 апрель кунлари (2 кун);

➡️ Бошланғич таълим фанидан — 17-22 апрель кунлари (5 кун);

➡️ Ўзбек тили (Давлат тили), Она тили ва адабиёт фанларидан — 23-25 апрель кунлари (3 кун);

➡️ Математика фанидан — 26-29 апрель кунлари (3 кун);

➡️ Физика, Кимё фанларидан — 30 апрель — 1 май кунлари (2 кун);

➡️ Биология, География, Иқтисодий билим асослари фанларидан — 2-3 май кунлари (2 кун);

➡️ Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши - ўғил болалар учун) фанларидан — 4-6 май кунлари (2 кун);

➡️ Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти (рус), Қорақалпоқ тили (Давлат тили) фанларидан — 7-8 май кунлари (2 кун);

➡️ Француз тили, Ҳинд тили, Инглиз тили, Корейс тили, Немис тили, Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Хитой тили, Япон тили фанларидан — 10-13 май кунлари (3 кун);

➡️ Давлат ва ҳуқуқ асослари, Тарбия, Тарих фанларидан — 14-15 май кунлари (2 кун);

➡️ Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Жисмоний тарбия фанларидан — 16-17 май кунлари (2 кун);

➡️ Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Тарбиячи-методист, Ўқитувчи-дефектолог, Ўқитувчи-логопед, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Психологларга — 18 май кунлари (1 кун);

➡️ Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан — 20-21 май кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.

📍Маълумот учун: малака тоифа синовлари ўтказиладиган жой манзиллари юқорида келтириб ўтилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

109.7k 1 2.1k 27 118

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📸📸
Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ўртоқлари томонидан ўласи қилиб калтакланган

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги мактабда 15 ёшли мактаб ўқувчиси ўртоқлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар ва боланинг онаси ўғли соғайиб кетмаётгани ҳақида гапирган видеомурожаат тарқалди. Бунинг ортидан кеча, 5 апрель куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур мурожаат ижтимоий тармоқларда ёритилишдан аввал ҳам Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида Қарши туманидаги 55-мактаб фаолияти ўрганилган. Шунингдек, ўқувчилар ўртасида юзага келган ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўрганилиб,  қонуний тўхтамга келинган. 

Билдирилишича, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 19 мартдаги тегишли буйруғи билан Қарши туманидаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори М.П билан  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддаси 2-қисмига асосан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳозирда ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. 

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

46.1k 1 188 69 82

⚡️Мактаб ўқувчилари давоматининг энг паст кўрсаткичи Тошкент шаҳрида, энг юқори кўрсаткичи эса Бухоро вилоятида кузатилган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давомат билан боғлиқ ҳолатни ўрганди.

Таҳлил натижасида аниқланишича, 2022 йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб 82,5 фоизга тушган.

Ҳудудлар бўйича давоматнинг энг паст кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (57,8%), Жиззах (76,9%), Тошкент (75,8%) ва Фарғона (79,8%) вилоятларида кузатилган. Энг юқори кўрсаткичлар эса Бухоро (89,1%), Сурхондарё (88,3%) ва Қашқадарё (88,2%) вилоятларида кузатилган.

Предметлар кесимида, бошланғич синф ўқувчилари орасида энг паст давомат кўрсаткичлари ўзбек тили ва математика предметларида кузатилган.

Ўрта синф ўқувчилари орасида ўзбек тили, информатика, адабиёт ва инглиз тили фанлари, юқори синф ўқувчилари орасида ҳам ўзбек тили, информатика, алгебра ва инглиз тили фанларида давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган.

Ота-оналар орасида ўтказилган сўров натижаларига кўра,  бетоб бўлиб қолиши (75,4%), ота-онасига ишларда ёрдам бериши (8,9%), ота-онаси ишга чиқиши кераклиги, 6 ёшгача бўлган болаларга қарайдиган бошқа одам йўқлиги (3,1%), хусусий ўқитувчи/репетитор билан ўқиши (1,7%), мактабга бориши учун қўшимча харажатларга маблағ етишмаслиги (1,1%) ўқувчиларнинг дарс қолдиришидаги асосий сабаблардир. Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 8,5%и фарзанди нима сабабдан дарс қолдирганини билмаслигини айтган.

PISA (ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур) маълумотларига кўра, Ўзбекистонда дарсларни кетма-кет уч ой қолдирган ўқувчилар улуши 18,5%ни ташкил этган (PISA’да иштирок этган мамлакатлар орасидаги ўртача кўрсаткич 10,3%). Бу кўрсаткич ўғил болалар орасида қиз болалар орасидаги кўрсаткичга нисбатан юқорироқ.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


⚡️IV чорак бўйича таълим сифати мониторинги май ойида қуйидаги синфлардан олинади

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11 октябрдаги 313-сонли буйруғи кўра, ўқув йилининг якуни бўйича таълим сифати мониторинг жараёнига 2-7-синф ўқувчилари амалий фанлардан (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) жалб қилинади.

Бунда:

👉 2-4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 20 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 5 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

👉 5-7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 40 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

Таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби апробация жараёнларига, тажриба-синов ўтказиладиган умумтаълим мактабларига нисбатан татбиқ этилмайди.

☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари май ойида ўтказилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


⚡️Ўқитувчиларга 100 фоиздан 350 фоизгача устамалар тўланади - Президент фармони

🔝 Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:

🔹чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;

🔹математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

✅Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.

🔘Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:

🔸Кембридж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;

🔸Президент мактабларида камида 1 йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

66.4k 1 874 130 233

⚡️Ҳозирги режага кўра, Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлади

ℹ️ Бу ҳақда маълумот беришдан олдин алоҳида таъкидлаш керакки, Рамазон Ҳайитининг биринчи куни ҳозирча аниқ эмас. Шариат қоидалари бўйича, Ҳайит куни янги ой кўринишига қараб белгиланади. Шу сабабли ушбу постда айтилган маълумотларни "Ҳайит куни аниқ бўлди" деб талқин қилинмаслигини сўрайман.

Ҳозирги режага кўра, Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда.

Булар:

➡️ 10 апрель, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

➡️ 11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

➡️ 12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

🟢 13 апрель, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

🔴 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

📖 Шарҳ:

Рамазон ойининг 30-куни 9 апрель, сешанба кунига тўғри келмоқда. Демак, агар янги ой кўриниши ўзгармаса, унда Рамазон Ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши мумкин.

Президент фармонига кўра, 11 апрель, пайшанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 12 апрель, жума куни эса 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга эса 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни бўлади.

Демак, 13 апрель, шанба куни барча ходимларга, 6 кунликларга ҳам, 5 кунликларга ҳам ИШ КУНИ бўлади.

Агар мабодо янги ой кўриниши ҳозирги тақвимдан фарқ қилиб қолса, унда дам олиш кунларига ҳам ўзгариш киритилиши мумкин.

📃 Изоҳ: қўшимча дам олиш кунлари 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли Президент фармони асосида белгиланган.
Манба.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


⚡️«Қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади

Савол:

Битирувчи ўқувчилар фанлардан ўтказиладиган якуний аттестация имтиҳонида белгиланган тартибларни бузса ёки "қониқарсиз" баҳо олса, шундай ўқувчиларга мактаб маъмурияти қандай чора кўриши мумкин?

Жавоб:

🖊 "Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги Низомга мувофиқ:

➡️ Битирувчи оғзаки ёки ёзма якуний аттестацияни топшириш жараёнида белгиланган тартибни бузган тақдирда, у якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

➡️ Битирувчи якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганда якуний аттестация комиссияси томонидан бу ҳақда якуний аттестация баённомасига ёзиб қўйилади. ("Қониқарсиз" баҳо олган ҳисобланади)

➡️ Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

➡️ Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

72.5k 1 745 11 48

Репост из: SAGA learning centre
⚡️SAGA O‘QUV MARKAZIDA NOLDAN INGLIZ TILI DARSLARI BOSHLANMOQDA...

SAGA o‘quv markazida ingliz tili fanidan NOLDAN boshlab CEFRGACHA bo‘lgan 2 ta yangi guruhga QABUL boshlandi:

➡️ 1-GURUHDA: darslar seshanba, payshanba, shanba kunlari 16:00 dan 18:00 gacha olib boriladi.

➡️ 2-GURUHDA: esa darslar dushanba, chorshanba, juma kunlari 10:00 dan 12:00 gacha olib boriladi.

❗️Diqqat qiling: 1-guruhda darslar 4-aprel kunidan boshlanadi va o‘quvchilar qabuli 11-aprelgacha davom etadi. 2-guruhda esa darslar 8-aprel kunidan boshlanadi va o‘quvchilar qabuli 15-aprelgacha davom etadi.

Darslar sifati kafolatlanadi va xalqaro IELTS sertifikatiga ega o‘qituvchilar tomonidan olib boriladi.

⌛️ Kursga yozilish uchun o‘quv markazi qabulxonasiga murojaat qiling yoki quyidagi raqamlarga bog‘laning:

☎️ +998948960090
☎️ +998990632020

Boshqa kurslarimiz bilan batafsil
➡️ MANA BU YERDA tanishishingiz mumkin.

📍Manzil: Surxondaryo viloyati Angor tumani Navro'z mahallasi At-Termiziy ko'chasi 29-uy, "SAGA" o‘quv markazi.

📍Mo'ljal: Angor tumani 1-sonli bog‘cha yoni (Marks chorrahasi)

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib
boring
: 💬Telegram |  📹Instagram

Показано 20 последних публикаций.